Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

«Металлург» бугун Туркияда ЦСКА билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун иккинчи назорат учрашувини ўтказади. Бугунги рақиб анчагина жиддий – Болгариянинг 31 карра чемпиони, 11 марта мамлакат кубоги, 13 марта ҳарбийлар кубоги, 4 марта Болгария Суперкубогини қўлга киритган София шаҳрининг ЦСКА жамоасидир.

ЦСКА 1948 йилнинг 5 май санасида ташкил этилган. Аслида жамоа 1923 йилдан фаолият юритиб келган “Атлетик Слава”, 1944-48 йилларда “Чавдар” номи билан юритилган клуб базасида ташкил этилиб, икки йил мобайнида ЦДВ номи остида ўйнади. Кейинчалик жамоа номини “Народна войска”, ЦДНВ, “София гарнизони термаси”, ЦДНА, ЦФКА номларига ўзгартирди. 1989/90 йилги мавсумдан эътиборан ЦСКА номида фаолият юритиб келмоқда.

ЦСКА жуда номдор клуб эканлигини юқорида санаб ўтган унвонларидан билиб олиш мумкин. Клуб жами 59 та совринни қўлга киритган. Шунингдек, халқаро майдонларда ҳам муваффақиятли қатнашган. Европа чемпионлари кубогининг икки карра ярим финалчиси, бир мартадан Кубок эгалари кубоги ҳамда УЕФА кубокларида ҳам ½ финалда ўйнаган. ЦСКАни “Кўҳна қитъа”да “чемпионлар кушандаси” деб таърифлашади. Чунки, аксарият мавсумларда Европанинг энг номдор жамоаларини нуфузли турнирларда мағлубиятга учратиб, довруғ таратган.

Эслатиб ўтамиз, бекободликларнинг Туркия сафаридаги илк учрашувини Арманистоннинг уч карра чемпиони – “Алашкерт”га қарши ўтказиб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Айни пайтда ЦСКА таркибида маҳаллий ўйинчилардан ташқари Бразилия, Колумбия, Португалия, Эквадор,Литва, Конго, Камерун сингари мамлакатнинг легионер ўйинчилари тўп суришади.

ЦСКА жамоасига Сербия ва Англия фуқароси Нестор Эль Маэстро мураббийлик қилади. Жамоа сардори Болгарият терма жамоаси ўйинчиси Божидар Чорбаджийки. Клубнинг уй стадиони “Болгарска Армия” 21995 томошабинга мўлжалланган бўлиб, жуда ҳам хушманзара ҳудудда жойлашган.

Болгария биринчи профессионал лигасида ўтган мавсум “Лудогорец” 66 очко тўплаб, чемпион бўлди. ЦСКА эса чемпиондан 3 очко ортда қолиб, вице-чемпионга айланди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:35, 02.02.2019.
Ўқилди: 2095 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.