Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Сакен Полатов: «Ишончни албатта оқлайман»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон бокс федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Унда Сакен Полатов федерация раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди. Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва медиа департаменти ўзбек боксидаги маъсулиятли лавозимга тайинланган мутахассис билан интервью ташкил қилди.

Спортга муҳаббат

Болалигимдан спортни яхши кўраман. Спортчиларни кўриб доимо ҳавас қилардим. Шунинг учун қайси соҳада бўлишимдан қатъий назар ушбу соҳани ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.

Спортга бўлган меҳрим сабаб Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби тизимида ҳам фаолият олиб борганман. Мен «Локомотив»ни ўзбек футболидаги энг яхши лойиҳалардан бирига айлана олганидан бахтиёрман.

Бокс ҳақида

Миллий олимпия қўмитаси томонидан билдирилган ишончдан хурсандман. Боксчиларимизнинг қудратини жуда яхши биламан. Чарм қўлқоп усталаримиз нафақат Осиё, балки жаҳон миқёсида ҳам етакчилардан ҳисобланишади. Рио Олимпиадаси, Осиё чемпионати ва Осиё ўйинларида улар томонидан қайд этилган натижа сўзимнинг яққол исботи бўла олади. Умид қиламанки, биз биргаликда ушбу натижаларни янада яхшилай оламиз.

Ишни нимадан бошлайди?

Энг аввало вилоятлардаги ҳудудий федерациялар билан танишаман. Қолаверса, мураббийлар кенгашига алоҳида эътибор қаратаман. Ўқув-машғулот жараёнларини қайта кўриб чиқаман. Шунингдек, яна бир қатор лойиҳаларни режалаштириб қўйганман.

Ўзбек спорти сўнгги 1 йил ичида сезиларли ўсишга эришди. Буни 2018 йил давомида ўтказилган Жакартадаги Осиё ўйинлари ва Буэнос-Айресдаги ўсмирлар Олимпиадасида қайд этилган натижалар ҳам исботлаб турибди. Бу энг аввало муҳтарам Президентимиз, қолаверса Миллий олимпия қўмитаси томонидан спортчиларимиз учун яратиб берилаётган шароитлар самарасидир.

Ўз навбатида МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов бошқа спорт турлари қаторида боксга ҳам керакли шарт-шароитлар яратилишини таъкидлаб ўтди. Ишонаманки, биргаликда барча ўйлаган мақсадларимизга эришамиз. Ушбу тайинлов менга нафақат масъулият, балки қўшимча куч ҳам беради. Фурсатдан фойдаланиб, менга билдирилган юксак ишонч учун Миллий олимпия қўмитаси ва шахсан Ўзбекистон бокс федерацияси раиси Ачилбай Жуманиязович Раматовга миннатдорчилик изҳор этаман. Ўзимга билдирилаётган ишончни албатта оқлайман.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 17:38, 02.02.2019.
Ўқилди: 3267 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.