Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбекистон аёллар ОТЖнинг Туркиядаги мусобақадаги рақиблари маълум

Баҳо:
+ | -
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Токио Олимпиадасининг саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган футбол бўйича Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоаси Туркиядаги халқаро мусобақада иштирок этади.   Аланья шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирда 8 та терма жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Ўйинлар иккита гуруҳда ташкил этилади. Қизларимиз «А» гуруҳида Руминия, Ҳиндистон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс юритадилар. «B» гуруҳида эса Шимолий Ирландия, Франция, Қозоғистон ва Иордания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.   Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоасининг мусобақадаги тақвими қуйидагича кўриниш олган:   27 февраль: Ҳиндистон – Ўзбекистон (Сиде шаҳри, «Эвренсеки» стадиони)   1 март: Ўзбекистон – Руминия (Сиде шаҳри, «Эвренсеки» стадиони)   3 март: Ўзбекистон – Туркманистон (Сиде шаҳри, «Хане» стадиони)   5 март куни Аланьядаги «Gold City» стадионида сўнгги учрашувлар ташкил этилади:   «А» гуруҳи 4-ўрин – «B» гуруҳи 4-ўрин «А» гуруҳи 2-ўрин – «B» гуруҳи 2-ўрин «А» гуруҳи 3-ўрин – «B» гуруҳи 3-ўрин «А» гуруҳи 1-ўрин – «B» гуруҳи 1-ўрин   Терма жамоамиз қизлари айни пайтда Тошкент вилоятининг «Чорбоғ» оромгоҳида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишмоқда. Машғулотлар 15 февраль куни якунланади. Шундан сўнг уларга уч кун дам берилади. Сафар олдидан ташкил этиладиган сўнгги йиғин 19-23 февраль кунлари «Чиғатой» спорт базасида бўлиб ўтади. 23 февраль тунда эса қизларимиз Туркияга йўл олишади.  
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 17:14, 06.02.2019.
Ўқилди: 2730 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.