Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-0 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

ПФЛ. Барча футболчилар ва футбол клублари диққатига

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футболчиларга бериладиган кўтарма пуллари масаласини тартибга солиш юзасидан иш олиб бораётгани барчага маълум. Шундан келиб чиқиб, барча футбол клублари кўтарма пулларини бериш тартибига масъулдир.

ПФЛ томонидан тақдим этилган шартномаларда футболчиларга кўтарма пуллари ойма-ой бир хил миқдорда берилиши белгилаб қўйилган. Ташкилот йилда икки марта ўтказиладиган аудит текширувида бу жиҳатга жиддий эътибор қаратади. Агар бирор футболчи кўтарма пулининг катта қисмини бирданига олгани аниқланса, ЎФА мазкур жараён юзасидан иш очади. Бунда футболчи ҳам, клуб ҳам жиддий санкциялар билан юзлашади.

Айни вақтда на ЎФА ва на ПФЛ кўтарма пуллари миқдорини чегаралади. Аммо уни тўлаш тартибини аниқ кўрсатиб берди. 2020 йилдан бошлаб давлат корхоналари томонидан молиялаштириладиган футбол клубларида кўтарма пули деган тушунчанинг ўзи бўлмайди.

Бунгача кўтарма пулларини бирданига талаб қилган футболчиларнинг кейинги фаолиятлари қониқарли бўлмаган ҳолатлар кўп. 2019 йилда барча футболчилар ўз даромадларидан тўланадиган солиқларга, ўзлари тузган шартномаларга жиддий муносабатда бўлишлари шарт. Буларнинг барчасига клублар жавобгардир.

Шунингдек, мазкур жараёнда футболчиларнинг ўзлари ҳам жазога тортилиши мумкин. Футболчилар ўзлари талаб қилаётган умумий суммани клублардан ойма-ой олиши шарт. Бирор клуб раҳбарияти ёки масъул шахс футболчига олдиндан бериладиган кўтарма пулини ваъда қилиб, бу ишни амалга оширгани аниқланса, ҳар икки тараф ҳам жазога тортилади. ЎФА ва ПФЛ футболчиларга, мураббийларга тўланадиган ойликлар миқдорига аралашмайди. Аммо уларнинг берилиши тартиби жиддий назоратда бўлади.

Профессионал футбол лигаси футбол жамоатчиликдан мазкур масала юзасидан футболчиларни огоҳлантиришда ёрдам сўрайди. Бирор иқтидорли футболчининг санкциялар ортидан жабр чекиши ташкилот учун керак эмас. Аммо у қандай даражадаги футболчи бўлмасин, умумий тартибларга, қонун ва қоидаларга амал қилиши шарт.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 09:56, 15.02.2019.
Ўқилди: 4425 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [9784]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [6959]

"Реал Мадрид" мухлислари учун хушхабар [6230]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4425]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [2975]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [2170]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2086]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2025]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [1866]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [1745]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.