Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Чим устида хоккей федерацияси ўз режалари билан таништирди ва энг яхшиларни тақдирлади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун пойтахтимиздаги «Олимпия шон-шуҳрати» музейида Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси томонидан тадбир ташкил этилди.

Унда Миллий олимпия қўмитаси вакиллари, Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси мутасаддилари, федерациянинг вилоят бўлими вакиллари, спортчилар, ҳакамлар, мураббийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Конференция давомида федерация раиси Баҳодир Аҳмедов 2018 йилда ташкилот томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, 2019 йил учун режалар ҳақида маълум қилди. Унга кўра, яқин вақтларда пойтахтимизда терма жамоа учун янги база иш бошлайди. Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида ҳам чим устида хоккей билан шуғулланиш учун спорт базалари бунёд этилади. Шу ой охирида Бухорода ана шундай спорт базасининг очилиши кутилмоқда.

«Бугунги кундаги энг асосий мақсадимиз Токио 2020 Олимпиадасига йўлланма олишдир. Умид қиламанки, биз мазкур вазифани уддалай оламиз. Миллий олимпия қўмитаси бугунги кунда спортчилар учун етарли шарт-шароитлар яратиб бермоқда, ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилмоқда. Бунинг учун МОҚқа миннатдорчилик билдираман», – деди Баҳодир Аҳмедов.

Шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов спортчиларимизни Токио 2020 Олимпиадасига тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган стратегия ҳақида батафсил гапириб берди.

Сўнгра, 2018 йилда ўзини кўрсата олган спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва вилоят бўлимлари ходимларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Сизга яхши маълумки, Ўзбекистон ҳали Олимпия ўйинларида жамоавий спорт турлари бўйича баҳсларда иштирок этмаган. Умид қиламизки, чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ушбу ноҳуш анъанани бузиб, бу борада ўзбек спорти тарихида биринчи бўладилар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 21:22, 15.02.2019.
Ўқилди: 1735 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.