Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Хайрулла Ҳамидов: «Бу «Пахтакор» билан қўрқмасак бўлаверади»

Баҳо:
+ | -1

Мен бугун “Пахтакор”ни танигандекман. Ўша ишонч билан ўйнайдиган, рақибидан заррача ҳам чўчимайдиган “Пахтакор”ни танигандекман.

Ўтган йилги ўтиш ўйинини шарҳлагандим. Снайдер бошчилигидаги “Ал-Ғарафа”га имкониятни бой берганди. Ўшанда ҳамма (ўзим ҳам жумладан) Жамшид Искандаровни танқид қилганди. Аслида жамоа енгилганида бир ўйинчи мутлақ айбдор бўлмайди. Жамоа ютқазган бўлади, тамом.

Бугун эса “Пахтакор” енгди. Жамоа енгди. Муҳими, ишонч билан енгди. Олдинги ўйинда гол урган Бикмаев яна тўп киритди, тўғри, аммо бу ғалабада жамоа енгганига атайин урғу беряпманки, барча масалани Маратнинг индивидуал ҳаракатлари ҳал қилди, демаган бўлардим. Бир йил муқаддам “Пахтакор” мағлубиятида Искандаровнинг “айби” қанча миқдорда бўлса, бугунги ғалабада ҳам ҳужумчимизнинг улуши шунчадир.

Икки марта бир хил ҳисобда ғалаба қозониш ва бир хилроқ ўйнаб муваффақиятга эришиш кўп нарсани белгилаб беради. Шота Арвеладзе ниҳоят Тошкент клубида ўз йўналишини топиб олгандек. Таркиб кучли, дерсиз, қўшиламан, аммо бир ярим йил муқаддам грузиялик мутахассис юртимизга келганида тахмини бўйича кучли таркиб тузиб олганди. Аммо жамоа руҳияти, “Пахтакор” услуби ва ўз тактикасига мосроқ йигитларни танлаш масаласида бу сафар Арвеладзенинг кўзи пишди, улғайди ва ўз орзусига қисман бўлса ҳам эришишга муваффақ бўлмоқда.

“Пахтакор” тўп билан кўп муомала қилиб рақибидан устунлигини нишонлайдиган клуб эмас, “Пахтакор” рақибдан устунлигини билиб ўйнасагина кучли футбол кўрсата олади. Қўрқмаслиги ўйинидан сезилиб туриши керак. Шунда у биз билган кучли “Пахтакор”га айлана олади. Бугун “Пахтакор” ана шундай ўйин кўрсатди.

Клуб раҳбарияти томонидан берилган имкониятлар нуқтаи назаридан келиб чиқиб Арвеладзени “суперлигамиз Гвардиоласи” деб ҳазиллашгандик яқинда. Раҳбарлар томонидан ана шундай ишонч охири ўз сўзини айтаётганини кўряпмиз. Шота натижани ўйлаган мавсумларида ҳеч нарса қила олмади. Натижани ўйламай, асосий эътиборни ўйинга қаратган мавсумида эса, кўряпмиз, ўйини ҳам чиқяпти, натижа ҳам бўляпти.

Мен шу бугун, шу ўйинни кўра туриб, гуруҳ баҳсларида иштирокини давом эттирадиган юртимиз байроқдорига чин дилдан омад тиламоқчиман. Зотан, бу “Пахтакор” билан биз ҳам қўрқмасак бўлаверади.

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:45, 19.02.2019.
Ўқилди: 13182 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.