Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

«Металлург» назорат учрашувида «Бунёдкор»дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академияси майдонида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Металлург” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари бугун назорат кўрик учрашувида ўз омадларини синаб кўришди. Муросасиз курашлар остида ўтган ўйин бекободликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди – 1:0. Ўйин тақдирини Ислом Исоқжонов томонидан киритилган ягона гол ҳал этди.

Бевосита тафсилотларга тўхталадиган бўлсак, учрашув пойтахт вилояти вакилларининг устунлиги билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ майдон маркази ҳамда тўп назоратини ўз қўлига олган бекободликлар мезбонлар дарвозаси олдида бирин кетин хавфли вазиятларни барпо этишди. Биринчи голлик имкониятдан тажрибали Сервер Жепаров фойдалана олмаган бўлса, кейинги ҳужумда Ислом Исоқжонов дарвозабон билан яккама якка чиқиб, вазиятни кўкка совурди. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Ислом ўз хатосини тузатди. Жамоанинг россиялик легионери Сергей Тумасян ўнг қанотдан ажойиб рейдни амалга оширди ва тўпни жарима майдонига етказиб берди. Ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилган Исоқжонов биринчи уринишда тўпни ўзига тўғрилаб олди, иккинчи уринишда эса дарвозасининг олис пастки бурчагини нишонга олди – 1:0.

Шундан кейин ҳам “Металлург” футболчилари кўплаб вазиятларни яратишди. Аммо ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди. Иккинчи таймда “Металлург” таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлганлиги боис “қалдирғочлар” анча фаоллашишди. Бироқ мезбонларнинг хавфли ҳужумлари чоғида “Металлург” ҳимоячилари ва дарвозабоннинг ишончли ўйини ғалабанинг сақлаб қолинишига замин яратди. Бугунги ўйиндан кейин “Металлург” футболчиларига икки кунлик дам берилди. Жамоа 25 февралдан йиғинни давом эттиради.

Назорат учрашуви.
“Металлург” – “Бунёдкор” – 1:0 (1:0). “Бунёдкор” академияси майдони.
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Алишер Усмонов, Руслан Серазетдинов.
Гол: Ислом Исоқжонов (14).
“Металлург”: Зафар Сафаев (Акмал Турсунбоев, 46),  Иброҳим Йўлдошев (Худойшукур Сатторов, 70),  Аббос Отахонов,  Шавкат Муллажонов,  Андрей Шипилов,  Муҳаммад Исаев (Дониёр Усмонов, 46),  Музаффар Музаффаров,  Станислав Андреев, Сервер Жепаров, Ислом Исоқжонов (Аброр Тошқўзиев, 57), Сергей Тумасян (Баҳодир Пардаев, 46).

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 07:29, 23.02.2019.
Ўқилди: 3092 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2251]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2213]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2074]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1961]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1804]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1745]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1654]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1638]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1625]

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [1584]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик