Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Бабаян яна нимани унутди?

Баҳо:
+2 | -1

Бу янгилик мени шок ҳолатига тушириб қўйди. Бабаян исмини эшитган заҳотим Жанубий Корея билан дурангдан сўнг ЖЧ дан айрилган қора кўзларнинг йиғламсираб «Баба, аут», — дея ҳайқириб тургани кўз олдимдан ўтиб кетди...

Ўша учрашувдан сўнг шармандали тарзда матбуот анжуманидан «қочиб» кетган «қаҳрамонимиз» «ўзбек футболидан четлатилди», — деган хабар чиққач,аламлар бироз ёдимиздан кўтарилган эди.

Афсус, у яна юртимизда иш бошламоқда. Ҳар бир эркин журналистнинг ўз позицияси бўлиши шарт! Шахсан мен ушбу қарорнинг моҳиятини сира тушуна олмадим. Ўз-ўзидан саволлар пайдо бўлади.

Эътибор бериб қарасангиз, сўнгги Осиё кубогида «Локомотив» терма жамоа даражасидаги бир нечта футболчиларни етказиб берди. Бундан ташқари кетма-кет ички чемпионатда ғолиб бўлди. Барчасини тўғри бажараётган клуб учун маслаҳатчи нима учун керак бўлиб қолди экан? «Локомотив» клуб мутасаддилари Бабаянга қўйилган чекловни қандай айланиб ўтишди экан? Энг сўнгги саволим: Бабаяннинг виждони юртимиз футболига қайтишни қандай ҳазм қилди?..

Саволлар кўп, аммо жавоблар йўқ. Наҳотки, янгиланиш ва юксалиш йўлида турган футболимиздаги ўзгаришлар шунчаки қуруқ гап бўлса? Тўғриси, тушунасиз қарор. Балки, бу ерда биз билмаган бошқа гаплар бордир.

Билмадик, аммо ЎФАдан шу кунларда Самвел Бабаяннинг қандай қилиб юртимизда яна иш бошлагани тўғрисида изоҳни кутиб қоламиз. Ахир, бу футбол - халқимизники! Халқнинг унга реакцияси қандай эканлигини билган ҳолда шундай иш тутишдими, демак, бунга изоҳ беришлари шарт! Биз сизларнинг изоҳингизни кутяпмиз, қадрли футболимизнинг жонкуяр раҳбарлари?!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:43, 26.02.2019.
Ўқилди: 9191 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2223]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2192]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2067]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1909]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1793]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1730]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1616]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1607]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик