А сериянинг 26-турида "Интер" "Кальяри" меҳмони бўлиб мағлубиятга учради (1:2).
Ўйинда барча голлар биринчи бўлимда урилди. Дастлаб Иван Перишич ўз дарвозасига гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бўлим охирларида Мартинес ҳисобни теглаштирди. Бўлим тугашига икки дақиқа қолганида Паволетти ғалаба тўпни киритди.
Ушба мағлубиятдан сўнг "Интер" 47 очко билан 3-ўринда бормоқда. "Кальяри" эса 27 очко билан 14-ўринда.
Италия чемпионати
26-тур
Кальяри – Интер 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 31, автогол Перишич, 1:1 – 38 Мартинес, 2:1 – 43 Паволетти.
Кальяри – Краньо, Срна, Чеппителли, Пизакане, Пеллегрини, Фараго, Чигарини (Брадарич, 70), Ионицэ (Падоин, 86), Барелла, Паволетти, Жоао Педро (Десподов, 81).
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, де Врей, Шкриньяр, Асамоа (Кандрева, 83), Весино (Валеро, 68), Брозович (Раноккия, 87), Политано, Наингголан, Перишич, Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Чигарини (8), Жоао Педро (20), Шкриньяр (29), Весино (65), Брозович (71), Фараго (76), Паволетти (79), Краньо (90).