Кириш Регистрация
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи
11/12 15:00 Гамба Осака 2-0 Ратчабури
11/12 15:00 Теп Хань Нам Динь 9-0 Истерн
11/12 17:15 Бейжинг Гуоан 1-2 Макартур
11/12 17:15 Тай По 1-0 Конган Ханой
11/12 17:15 Патхум Юнайтед 0-2 Тампинес Роверс
11/12 17:15 Кая-Илоило 0-1 Поханг Стилерс
13/12 00:45 Лечче - Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад - Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна

Президент Шавкат Мирзиёев «Ҳумо Арена» муз саройини очиб беради

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена” муз саройи очилиш маросимида иштирок этади.

Маълум қилинишича, таклиф қилинган меҳмонлар орасида, шунингдек ҳукумат ва парламент вакиллари, вилоят ҳокимлари, жамоатчилик ташкилотлари, маданият ва фан арбоблари, Ўзбекистоннинг етакчи спортчилари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда меҳрибонлик уйлари болалари бўлади.

Очилиш маросимининг асосий ғояси – қишги спорт турлари ҳамда муз саройи архитектурасининг уйғунлиги мавзуси бўлади. Асосий аренада ёзги ва қишги спорт турлари спортчилари ўз маҳоратларини намойиш этадилар. Шунингдек саҳнада замонавий намойиш этилади.

“Хумо Арена”да қурилиш ишлари 2017 йилнинг февраль ойида бошланган эди. “Хумо Арена” 7 қаватдан иборат бўлиб, унинг умумий майдони 82 минг метр квадрат. Мажмуа 12 минг томошабинга мўлжалланган. Мажмуада 1600 ўринли автотураргоҳ ҳам мавжуд. Арена уч хил: муз, спорт ва концерт тартибида ишлайдиган бўлади. Заруратга қараб, бир ҳолатдан бошқасига мослаштирилади.

Унда хоккей, фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг билан шуғулланиш, баскетбол, волейбол, футзал, кураш, бокс, қиличбозлик, таэквондо каби спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш учун замонавий шароит яратилади.

Шунингдек, бу ерда концертлар, кўргазма ва конференциялар ташкил этиш ҳам мумкин бўлади. Режага кўра, мазкур мажмуа 2018 йилнинг декабрь ойида, Янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширилиши керак эди.

Манба: Worldnews.uz
Киритилди: 12:43, 04.03.2019.
Ўқилди: 7738 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.