Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

АПЛ. «Арсенал» «МЮ»ни мағлуб этиб, 4-ўринга қайтди

Баҳо:
+ | -

Англия премьер-лигасининг 30-тури доирасида маркази ўйин бўлиб ўтди. Шу пайтгача Лондон жамоаларига қарши сафар ўйинларида фақат ғалаба қозониб келаётган Сельшер бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" клуби, бу сафар "Арсенал" майдонида мағлубият аламини тортди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида қанотдан етказилган узатмага Лукаку бош билан зарба берди, аммо тўп тўсинга тегиб қайтди. Орадан 3 дақиқа ўтиб мезбонлар ҳисобни очишди. Жака 25 метрлардан йўллаган зарбани Давид де Хеа қайтара олмади.

Баҳснинг 19-дақиқасида дарвоза устуни "Арсенал"ни яна бир марта голдан қутқарди. Фред йўллаган зарбадан кейин тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди. 36-дақиқада эса Ромелу Лукаку ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Дарвозабон яккама-якка вазиятда унинг зарбасини қайтарди.

Иккинчи бўлим бошида "МЮ"нинг бельгиялик ҳужумчиси томонидан йўлланган хавфли зарбани яна бир марта Лено қайтаришга муваффақ бўлди. Ўйиннинг 68-дақиқасида Эмери шогирдлари қарши ҳужумда пенальти ишлашди. Фред ўз жарима майдончаси ичида Ляказеттни йиқитди. Пенальтидан эса Обамеянг самарали фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни оширди.

Баҳснинг қолган дақиқаларида "Арсенал" ўйинни назорат қилди ва ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа, "канонирлар" жадвалда "МЮ"ни қувиб ўтиб, 4-ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ, 30-тур
Арсенал – Манчестер Юнайтед 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 12 Жака, 2:0 – 69, пенальти Обамеянг.
Арсенал – Лено, Монреаль, Косьельни, Папастатопулос, Колашинац, Рэмзи, Мэйтленд-Найлз, Жака, Ўзил (Ивоби, 77), Обамеянг (Денис Суарес, 80), Ляказетт (Нкетиа, 86).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу, Смоллинг, Янг, Диогу Далот (Марсьяль, 71), Фред, Матич (Гринвуд, 80), Погба, Линделеф, Рэшфорд, Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (38), Матич (68), Погба (76), Колашинац (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:26, 10.03.2019.
Ўқилди: 4596 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8714]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5433]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3551]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2953]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2325]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2271]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1587]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1424]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1413]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1250]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик