Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Исроил Мадримов енгилмас жаҳон чемпионига қарши рингга чиқмоқчи

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (2-0, 2 КО) йил сўнгига қадар мазкур вазн тоифасининг WBO йўналиши бўйича чемпиони, мексикалик Хайме Мунгияга (32-0, 26 КО) қарши рингга чиқмоқчи. Бу ҳақда у GoSport интернет-нашрига маълум қилди.

“Йил сўнгига қадар жаҳон чемпионлиги камари учун жанг қилишни режа қилганмиз. Бу бешинчи ёки олтинчи жангимизда бўлиши кўзда тутилган. Промоутерларимга мазкур вазн тоифасида енгилмас бўлиб турган, Хайме Мунгия билан жанг қилиш ниятида эканимни айтдим. Бу жангни иложи борича йил сўнгига қадар ташкиллаштириш ниятидамиз.

Агар бу йил сўнгига қадар амалга ошмаса, кейинги йил бошида бўлса ҳам ўтказилади. Асосийси мана шу йил сўнгига қадар у билан жанг қилиш бўйича келишиб олиш ёки жангни шу йилдаёқ ўтиш”, дея гапириб ўтган Мадримов.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 9 март (Тошкент вақти билан 10 март) куни АҚШда бўлиб ўтган бокс оқшомида венесуэлалик Френк Рохасни (24-3, 23 КО) иккинчи раундда чуқур нокаутга учратиб ғалаба қозонган ва ўзининг WBA InterContinental камарини ҳимоя қилганди. Айни вақтда Мадримов WBA рейтингида 9-ўринда бормоқда. WBO рейтингида у ҳозирча қайд қилинмаган.

Маълумот учун, енгилмас Хайме Мунгия 22 ёш бўлишига қарамасдан, 32 жангининг барчасида ғалаба қозонган. 2018 йилнинг 12 май куни Садам Алини мағлуб этиб мазкур чемпионлик камарини қўлга киритган. Шундан сўнг яна уч марта ушбу камарини ҳимоя қилишга улгурган. 13 апрел куни у Мексикада ирландиялик Деннис Ҳуганга (28-1-1, 7 КО) қарши жангда WBO чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Манба: gosport.uz
Киритилди: 10:07, 11.03.2019.
Ўқилди: 5712 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.