Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Кунни хушхабар билан бошлаймиз. Оғир атлетикачиларимиздан яна бир олтин медаль

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда вакилларимиз навбатдаги медалларни қўлга киритмоқда. Йигитлар ўртасида 73 килограммгача бўлган вазндаги полвонлар баҳсида юртдошимиз Асадбек Наримонов 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларига эга бўлди.

Вакимилимиз даст кўтариш машқида 133 кг натижа қайд этиб, бу йўналишнинг олтин медали билан тақдирланди. Бироқ силтаб кўтариш машқида 154 кг натижа билан иккинчи кўсарткични қайд этди. Умумий ҳисобдаги натижаси эса 287 кг.га тенг бўлди ва бу ҳам якунда яна бир кумуш медални тақдим қилди.

Ўсмирлар ўртасида ЖЧ. Лас-Вегас, АҚШ
Йигитлар -73 кг
1. Карлос Насар (Болгария) – 291 кг
2. Асадбек Наримонов (Ўзбекистон) – 287 кг
3. Амагиак Мисакиан (Греция) – 272 кг

Эслатиб ўтамиз, мусобақада бунгача Нигора Абдуллаева 3 та олтин, Оғабек Нафасов 2 та кумуш медалларини қўлга киритган эди. Оғир атлетика федерация, спортчи ва мураббийларимизни навбатдаги медаллар билан табриклаб қоламиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 08:17, 12.03.2019.
Ўқилди: 2273 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.