Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Жаҳон чемпионатида иштирок этган қаҳрамонларимиз муносиб кутиб олинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

8-15 мат кунлари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этди.

Хусусан, қизлар терма жамоамиз 7 та олтин ва 2 та кумуш медалларини жамғариб, ўзбек оғир атлетикаси тарихида янги солнома очди. Бугун мазкур жаҳон чемпионатида иштирок этган қаҳрамонларимиз Тошкент халқаро аэоропортига етиб келишди. Уларни тантанали кутиб олиш жараёнида қатор ОАВ, спорт жамоатчилиги, мухлислар ва ота-оналар ҳам иштирок этдилар.

Аргентинадаги Олимпиададан кейин ҳамма мендан бу жаҳон чемпионатидаям биринчи ўринни олишимни кутганди. Бунга эришдим ҳам. Ушбу ғалабага эришишим қийин бўлмади. Негаки, ўсмирлар Олимпиадасидаги, Тошкентдаги ёшлар жаҳон чемпионатидаги рақибларимнинг аксарияти АҚШда бор эди. Ҳозир Токио Олимпиадасига очколар йиғиш бошланган. Олдиндаги мақсадим ушбу мусобақага йўлланма олиш ва ундан ҳам медаль билан қайтиш”, – деди Кумуш Файзуллаева.

1 ҳафта давом этган дунё биринчилигида терма жамоамиз вакиллари 16 та медаль жамғаришга эришдилар. Шулардан 8 таси олтин, 6 таси кумуш, ва 2 таси бронза медалларидир. Албатта, бундай натижаларнинг замирида машаққатли меҳнат ётибди.

Мусобақадан аввал режалаштирган мақсадимизга эриша олдик. Чемпионат март ойида бўлиб ўтишини инобатга олган ҳолда спортчиларимиз узлуксиз машғулот олиб боришларини таъминладик. Ҳатто янги йилни ҳам булар спорт базасида кутишди. Бу дунё биринчилигида қизларимиз шунчаки олтин медаль олибгина қолмасдан, балки, жаҳон рекордларини ўрнатишди. Кумушхон Файзуллаева мусобақанинг энг яхши спортчиси бўлди. 2019 йил Токио Олимпиадасига лицензия берадиган йил эканлигини инобатга олсак, мавсумни мана шундай юқори савияда бошлаб олганимиз, албатта, кейинги турнирларга ҳам ижобий таъсир қилади. Бизни бу йил олдинда кутиб турган Осиё ва жаҳон чемпионатларида ҳам юқори ўринлар билан қайтишга ҳаракат қиламиз”, – дейди Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов.

Қуйида ушбу мусобақада медаль қўлга киритган спортчиларимиз номини яна бир бор ёдга олиб ўтамиз:
Оғабек Нафасов – 2 та кумуш
Нигора Абдуллаева – 3 та олтин
Асадбек Наримонов – 1 та олтин, 2 та кумуш
Кумушхон Файзуллаева – 3 та олтин
Турсуной Жабборова – 1 та олтин, 2 та кумуш
Мирҳосил Мирзабоев – 2 та бронза

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 14:05, 18.03.2019.
Ўқилди: 1909 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.