Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

АПЛ важоҳати ёхуд ғаройиб статистика

Баҳо:
+ | -

ЧЛ 1|8 финалида АПЛ важоҳати яққол сезилди. Курашни давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритган 8та жамоадан ярми Англиядан! Бунақаси охирги марта мавсум-2008|2009да кузатилганди.

Ўшанда «Ливерпуль», «Челси», «МЮ» ва «Арсенал» клублари 1|4 финалга чиқиш миссиясини тенгданига бажарган бўлсада, якунда ғолиблик бошқа юрт вакилига насиб этганди. Ваҳоланки, АПЛнинг 4та вакилидан 3таси ярим финалда ўйнаган...

Қизиқ томони, 10 йил олдин ҳам чорак финал қуръаси 1та инглизча дерби тақдим этган ва айнан «Челси» - «Ливерпуль» тўқнашуви бутун турнир безагига айланганди (умумий ҳисоб 7:5, «Челси» фойдасига).

Эсласангиз, жамоалар «Стэмфорд Бриж»да 4:4 ҳисобини қайд этганди. Хуллас, ярим финалга Англиянинг 3та клуби ва «Барселона» чиққан. Ҳал қилувчи баҳсга келсак, Хосеп Гвардиола бошқарувидаги Каталония жамоаси «МЮ»га имконият қолдирмаганди - 2:0.

Кейинги мавсумларда АПЛнинг ЧЛдаги важоҳати бироз пасайди: 

Мавсум-2009|2010

1|4 финал: 2та клуб

1|2 финал: йўқ

***

Мавсум-2010|2011

1|4 финал: 3та клуб

1|2 финал: 1та клуб

Финал: 1та клуб («МЮ» ҳал қилувчи баҳсда енгилган)

***

Мавсум-2011|2012

1|4 финал: 1та клуб:

1|2 финал: 1та клуб

Финал: 1та клуб («Челси» якунда зафар қучган)

***

Мавсум-2012|2013

1|4 финал: йўқ

***

Мавсум-2013|2014

1|4 финал: 2та клуб

1|2 финал: 1та клуб

Финал: йўқ

***

Мавсум-2014|2015

1|4 финал: йўқ

***

Мавсум-2015|2016

1|4 финал: 1та клуб

1|2 финал: 1та клуб

Финал: йўқ

***

Мавсум-2016|2017

1|4 финал: 1та клуб

1|2 финал: йўқ

***

Мавсум-2017|2018

1|4 финал: 1та клуб

1|2 финал: 1та клуб

Финал: 1та клуб («Ливерпуль» мағлубиятга учраган)

***

Мавсум-2018|2019

1|4 финал: 4та клуб

Дарвоқе...

«Челси» ва «Арсенал»нинг ЕЛ чорак финалига чиққанини ҳисобга олсак, АПЛнинг евроаренадаги важоҳати янада даҳшатлироқ кўринади: 6та жамоа. Эътиборлиси, еврокубоклар ярим финалида АПЛдан  камида 1та жамоа бўлиши ҳозирдан маълум («Манчестер Сити» ёки «Тоттенхэм»), қолган 4тасида эса курашни давом эттириш учун реал имконият бор. Умуман олганда, Англиядан 6та клубнинг еврокубоклар 1|4 финалига чиқиши тарихда иккинчи марта кузатилмоқда. Биринчиси 48 йил муқаддам, мавсум-1970|1971да рўй берганди.

А.ҲАМИДОВ тайёрлади.

Манба: IFF
Киритилди: 19:29, 22.03.2019.
Ўқилди: 2959 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.