"Бавария" клуби "Атлетико" посбони Ян Облакни харид қилмоқчи.
"Goal" нашрига кўра, мюнхенликлар Облакни Нойернинг ўрнини узоқ муддат боса оладиган футболчи сифатида кўришмоқда. Нойер жароҳатидан кейин олдингидек ишончли ўйнай олмаяпти ва хатоларга йўл қўймоқда. Шунинг учун "Бавария" раҳбарияти германиялик посбонга ишончини йўқотди.