Жозе Моурино ҳар бир жамоада камида 6 та баланд бўйли футболчи бўлиши шарт деб ҳисоблайди. Аслида ҳам шундайми? Ҳозирги замон футболи ва яқин ўтмишда баланд бўйи эвазига ўз жамоаси ғалабасига ҳисса қўшган футболчилар кўплаб топилади. Бугун айнан баланд бўйли футболчилар ҳақида сўз боради.
Налдо
197 см бўйга эга бўлган бразилиялик ҳимоячи ўз фаолиятининг катта қисмини Бундеслига клубларида ўтказган. У ҳимоячи бўлишига қарамасдан ўз кариераси давомида 72 та гол уришга улгурди. Унинг баланд бўйи қанот ҳимоясида ҳам, марказий ҳимояда ҳам заррача қийийнчилик туғдирмагани таҳсинга сазовор. Налдо анчагина йирик, бироқ тезкор футболчилар сирасига киради.
Питер Крауч
Албатта, бу футболчини рейтингимизга киритмасак адолатдан бўлмас эди. Бир қарашда футболчига ҳам ўхшамайдиган Крауч ўз меҳнати эвазига АПЛ тарихида энг кўп боши билан гол киритган футболчига айланди. Футболчи 201 см бўйга эга ва бунда жуда унумли фойдаланишда давом этмоқда. Ҳа айтганча, қаҳрамонимиз айнан шу жиҳати билан «Гиннес рекордлари» китобига ҳам киришга улгурган. Шунчаки, қойил қўлиш мумкин!
Ян Коллер
Коллер Краучдан фарқли ўлароқ ўзининг 202 см бўйига яраша деярли 100 килограмм атрофида тош босар, шунга қарамасдан майдонда чаққон ҳаракатлари билан ажралиб турарди. Унинг энг гуллаган даврлари «Боруссия» билан биргаликда «Бундеслига»да ғолиб чиққан даврларига тўғри келса, ажаб эмас. Қаҳрамонимиз Чехия терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган (55 та гол) футболчи ҳам саналади. Коллер 2004-йилда терма жамоаси билан Европа чемионатида бронза медальларни қўлга киритган.
Лассина Траоре
Кўплаб футбол мухлисларининг ёдида ўзининг баланд бўйи билан қолган ҳужумчилардан яна бири. «ССКА», «Кубан», «Монако» сингари клубларда ўйнаган ҳужумчи қолган футболчиларга нисбатан тезкор саналади. Кариерасини жуда яхши бошлаган футболчи ўзустида ишлашдан тўхтаб қолди ва катта ареналарда кўрнимай қолди. 204 см бўйга эга ҳужумчиларга талаб катта эканлигини ҳисобга олсак, уни ҳадемай яна кучли клублар сафида кўриб қолсак ажаб, эмас.
Пол Миллнер
Дунёдаги энг бўйи баланд футболчи дея расман тан олинган шимолий ирландиялик футболчи. Унинг бўйининг баландлиги 207 см ни ташкил этади. Қаҳрамонимиз ўз фаолиятини Шотландия чемпионатининг иккинчи лигасида ўтказмоқда. Пол бундан ташқари қарийиб 10 йилдан бери ўт ўчирувчи сифатида меҳнат ҳам қилмоқда. Бир қарашда ярим профессионал кўринган футболчи ўз кариераси давомида 100 дан ортиқ голлар муаллифи бўлишга улгурди