Ўз ҳулқи учун "Интер" машғулотлари ва ўйинларидан четлатилган ҳужумчи Мауро Икарди жамоадошларидан кечирим сўрашга тайёр.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, 26 ёшли футболчи клуб билан ярашмоқчи. Аргентиналик ҳужумчи барча футболчилар терма жамоалари сафидан қайтиб келганларида бутун жамоа олдида узрини айтмоқчи.
Италия чемпионатининг навбатдаги турида "Лацио"га қарши ўйинда Икардининг мадонга тушиши кутилмоқда.
Ҳаммаси Икардининг хотини ва агенти Ванда Наранинг клубни танқид қилганидан сўнг бошланган эди. Ванданинг фикрича, клуб унинг турмуш ўртоғининг қадрига етмайди.