Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Жисмоний тарбия ва спорт университетида янги кафедра ташкил этилади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида қишки спорт турлари бўйича кафедра ташкил қилади;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавр йўналишига ажратилган қабул квоталарини йўналишлар бўйича тақсимлашда қишки спорт турлари учун ўрин ажратилиши юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритади.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб идоравий мансублигидан қатъи назар касб-ҳунар коллежларида спорт иншоотларига ва қишки спорт турлари бўйича хизмат кўрсатиш бўйича йўналишлар ташкил қилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда 2019 йилдан Ўзбекистонда қишки спорт турларини ривожлантириш ва бу соҳа учун малакали тренерларни тайёрлаш муаммоларига бағишланган давлат илмий техник дастурлари доирасида илмий-амалий лойиҳалар танловини ташкил қилади.

Манба: Minsport
Киритилди: 07:40, 29.03.2019.
Ўқилди: 1276 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.