Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

«Young one Corporation» қишки ўйинлар бўйича миллий терма жамоаси экипировкасини ишлаб чиқаришда ёрдам беради

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Корея Республикасининг «Young one Corporation» компанияси Ўзбекистоннинг қишки ўйинлар бўйича миллий терма жамоаси экипировкасини ўзбек бренди остида ишлаб чиқаришда ёрдам беради. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди

27 март куни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси делегациясининг Корея Республикасига расмий ташрифи доирасида «Young one Corporation» компанияси раҳбари жаноб Сунг Кихак билан музокаралар ўтказилди. Компания таниқли The North Face бренди остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради. 

Учрашув давомида томонлар текстиль соҳасида ҳамкорлик қилишга оид масалаларни муҳокама қилишди. 

Музокаралар якунларига кўра, Корея томоннинг мамлакатимиз қишки ўйинлар бўйича миллий терма жамоаси учун ўзбек бренди остида спорт формаси коллекцияларини ишлаб чиқаришда кўмак беришига келишилди. 

Таъкидлаш жоизки, 27-29 март кунлари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбарияти бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Сеул шаҳрида ташриф билан бўлиб турибди. Ташрифнинг биринчи куни икки томонлама учрашувлар ва Корея текстиль саноати вакиллари билан музокаралар ўтказилган. 

Манба: KUN
Киритилди: 08:09, 29.03.2019.
Ўқилди: 949 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.