Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Осиёдаги чим устида хоккей федерациялари раҳбарлари Малайзияда жам бўлишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Айни кунларда Малайзияда чим устида хоккей бўйича Осиёдаги бир нечта федерациялар мутасаддилари иштирокида навбатдаги конференция бўлиб ўтмоқда.

Унда ушбу спорт турини қитъамизда янада ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муҳокамаси ўтказиляпти. Мазкур йиғилишда юртимиз номидан Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси, Осиё чим устида хоккей федерацияси Ижроия қўмитаси аъзоси Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги кичик делегация ҳам қатнашмоқда.

Маълумки, жорий йилнинг июнь ойида Ҳиндистонда Осиё қитъаси учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа бўлиб ўтади. Малайзиядаги йиғилишда ушбу турнирга кўрилаётган тайёгарлик, терма жамоалар ўртасида ташкил қилинадиган йиғинлар ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда. Ушбу жараённи қитъамиз вакилларидан ташқари Польша ва Канада чим устида хоккей федерацияси мутасаддилари ҳам кузатиб боришяпти.

Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси ҳам Токио Олимпиадасига йўлланма олишни мақсад қилиб қўйган. Тажриба орттириш ва халқаро алоқаларни ўрнатишга ёрдам берадиган мазкур конференциядаги иштирок эса Олимпиада йўлида ташланган қадамлардан бири бўлиб қолади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 12:49, 29.03.2019.
Ўқилди: 1156 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.