Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Лео Мессининг шоҳона ҳаёти: ажойиб самолёт, тилла телефон ва 32 млн евролик Феррари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Замонамизнинг энг буюк футболчиларидан бири қимматбаҳо буюмларни ёқтиради, деб ёзади«Спорт-Экспресс» колумнисти Дмитрий Сомов.

Мол-мулк

Мессининг Барселонада каттагина уйи мавжуд. У шаҳардаги энг обрўли туман Белламарда жойлашган. Лео ҳовлини 2009-йилда, тахминан, 6 миллион евро эвазига сотиб олган. Уй ойналаридан Гарраф тоғлари ва Ўртаер денгизи соҳили кўриниб туради. Уй ичи ҳам Ўртаер денгизи услубида рангли деворлар билан ўралган. Уйнинг поллари эса тахтадан ишланган. Унда каттагина тренажёр зали ҳам жойлашган. Лео фарзандлари учун уйда ўйин майдончаси, бассейн ҳам қурган. Ва албатта ҳовлида кичик бўлсада футбол майдони ҳам мавжуд.

Машиналар

Месси қимматбаҳо машиналар шайдоси. Унинг коллекциясида қиймати 32 миллион евро бўлган Феррари 335 С Спидер Сcаглиетти бор. Автомобиль 1957-йилда ишлаб чиқарилган. Машина 2016-йил аукционда дунёнинг энг қиммат автомобили сифатида баҳоланганди. Маълум бўлишича, мазкру Феррариъга Криштиану Роналду ҳам даъвогар бўлган, бироқ Месси азалий рақибини бу борада ортда қолдирган. Ноёб автомобиль вақтида Формула 1 пойгаларида ҳам иштирок этган. Месси, шунингдек, Феррари Ф 4430 Спидер – 280 минг евро, Масерати Грантурисмо – 210 минг евро, Ауди Қ7 – 90 минг евро, Ауди Р8 – 220 минг евро, додге Чаргер СРТ8 – 26 минг евро, Лехус ЛХ 570 – 66 евро каби автоуловларга ҳам эгалик қилади.

 

Фото: АС

Самолёт

Лео яқиндагина шахсий самолёт сотиб олди. Футболчи ҳаво лайнери учун 15 миллион евро тўлагани ҳақида бонг урилди. Самолётда йўловчилар учун 16 та ўриндиқ бор. Улар бир вақтда 8 та каравотга айланиш имкониятига эга. Бундан ташқари самолётда 2 та ювиниш хоначаси ҳамда 2 та ошхона мавжуд. Самолётнинг дум қисмида Месси ўйнайдиган 10-рақам акс этган. Самолёт зинасидан эса Мессининг оила аъзолари номлари ўрин олган.

 

Фото: АС

Телефон

Месси нархи 1200 доллар бўлган иПҳоне ХСМахъни сотиб олади. Аммо уни шу даражада безатилдики, натижада унинг нархи 7 минг еврога кўтарилди. «Олма» 24 карат олтин билан қопланган. Телефоннинг орт қисмида 10 рақами ва Месси номи туширилган. Унинг пастроғида эса оила аъзолари номи акс эттирилган: Антонелла, Тиаго, Чиро, Маттео.

Манба: Daryo
Киритилди: 09:50, 02.04.2019.
Ўқилди: 12330 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.