Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақада бугун иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун доирасида ўрта вазн тоифасидаги спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Терма жамоамиздан -73 кг вазнда курашадиган Ғиёсжон Бобоев ушбу кун дастурида ўз омадини синаб кўради. Вакилимизнинг биринчи босқичдаги рақиби молдовалик Ян Наку бўлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган беллашувда ҳамюртимиз Керман Нуриллаев (-60 кг) терма жамоамиз ҳисобига кумуш медалини олиб келган эди.