Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

«Қизил» севар қаҳрамон ёки ёки мавсум давомида 5 марта

Баҳо:
+ | -

Альфредо Морелос - «Глазго Рейнжерс»нинг янги етакчиси. «Ливерпул»нинг тирик афсонаси Стивен Жеррард «Рейнжерс» қаддини кўтариш учун изланишдан сира тўхтамаяпти.

Аммо «Селтик» Шотландия чемпионати олий дивизионида ҳамон чинакам рақобатни сезаётгани йўқ. Азалий рақиблар ўртасидаги катта фарқ ўз йўлига, аммо «Рейнжерс»нинг яна равон йўлга тушиб олганини алоҳида айтиш керак, барибир. Ҳа, Жеррард жамоасига баъзан барқарорлик тўлиқ шаклланмагани бироз панд бермоқда. Шундай бўлсада, жамоанинг турнир жадвалидаги мавқеи чакки эмас. Ҳар ҳолда, глазголиклар чемпионатни муносиб якунлаш (катта эҳтимолки, 2-ўринда) имкониятига эгалар.

Бугунги «Рейнжерс»да бош ижрочи-голеадор роли 22 ёшли Альфредо Морелос зиммасида. Истиқболли ҳужумчи Премьер-лиганинг 32та турида 17та гол уриш баробарида яна 4тасига ассистентлик қилди. Хуллас, голлар сони бўйича қисқа фаолиятидаги шахсий рекордини ўрнатган Морелос бош тўпурарга аталган соврин учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Бироқ Альфредо асосий ўйин, яъни «Селтик»ка қарши кечган ва жамоасининг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан тугаган дербида майдондан четлатилди. Диққат қилинг, бу голеадор футболчи учун жорий мавсумдаги 5-қизил карточка ҳисобланади. Тўғри, ёш ҳужумчига кўрсатилган биринчи «қизил» кейинроқ бекор қилинганди, бироқ 4 марта ҳайдалиш ҳам кўп-да, албатта.

• Охирги қизил карточкадан сўнг Стивен Жеррарднинг Морелосга нисбатан муҳаббатию ҳурматидан асар ҳам қолмади, шекилли. «Биз уни клуб ичида алоҳида муҳокама қиламиз ва албатта, тегишли жазо чораси белгилаймиз. Альфредо олға интилиши керак, бунинг учун аввало, табиатини ўзгартирмаса бўлмайди. Ҳа, рақиб футболчилари уни издан чиқаришга уринишди, аммо етукликни кўзлаган ўйинчи барчасига чидаши шарт. Акс ҳолда, ҳеч ҳам узоққа боролмайди. Ахир рақибнинг жиғига тегиш ҳолати футболда тез-тез учрайди. Бунга қадар барчасидан кўз юмиб, Альфредони қўллаб-қувватлаб келдим, аммо буёғига уни ҳимоя қилолмайман», - деди инглиз мутахассиси «Селтик»ка қарши кечган ўша аламли учрашувдан сўнг.

• Морелос жорий мавсум «Абердин» билан ўйинларда 3 марта қизил карточка олди, шунингдек, «Уфа» (ЕЛда) ҳамда «Селтик»ка қарши баҳсларда ҳам жамоасини оғир аҳволда қолдирди. «Рейнжерс» шу ўйинларнинг атиги 1тасида ғалаба қозонди, холос. Демакки, Альфредо карточкаларининг жамоа натижаларига салбий таъсири катта. Дарвоқе, Морелоснинг майдондан четлатилгани ҳисоб нуқтаи назаридан билинмаган ўша ягона учрашув февраль ойида «Абердин»га қарши кечган. Ҳужумчи ўшанда 57-дақиқадаёқ майдондан чиқиб кетган, аммо бунга қадар рақиб дарвозасини 2 марта ишғол этиб, 4:2 ҳисобига замин яратганди.

• «Рейнжерс» Шотландия Премьер-лигаси доирасидаги 32та ўйинда 63 очко тўплади. Шундан 39таси Морелос гол урган ўйинларда қўлга киритилган. Бошқача талқин қилсак, колумбиялик ёш ҳужумчи гол урган учрашувларда «Рейнжерс» бирор марта мағлубиятга учрагани йўқ (12та ғалаба ва 3та дуранг).

• Қаҳрамонимиз Шотландия кубогида ҳам ўзини кўрсатди. Мисол учун, у «Килмарнок» билан баҳс (5:0)да «покер»га эришди. Иккинчи томондан, «Абердин»га қарши кечган ўйинларни омадсиз ўтказди - гол уролмагани етмаганидек, 2 марта сариқ карточка олди. Лига кубогига келсак, Морелос бу турнирда биргина  «Данфермлайн» дарвозасини ишғол қилди. У шунингдек, ЕЛ гуруҳ босқичи доирасида «Рапид»га қарши кечган учрашувда «дубл»га эришди.

• Морелос ўтган йили ёзда «Бордо» ва Киев «Динамо»си назарига тушганди. Январь ойидаги трансферлар бозорида эса «Ницца» колумбиялик йигит учун «Рейнжерс»га 9 миллион евро таклиф қилди, аммо глазголиклар кўнишмади. Улар ёш ва истиқболли тўпурар трансферидан анча кўп олишни кўзлашмоқда. Германиянинг transfermarkt.де (!!!) сайти эса ҳозирча нархни ошираётгани йўқ - 3 миллион евро. Дарвоқе, Морелос ва клуб ўртасидаги шартнома 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

• Таҳлилчилар Морелоснинг ўйинига баҳо беришар экан, унинг тажовузкор ҳаракатга мойиллигини ҳам тилга олишяпти. Умумий холосага кўра, ортиқча қизиққонлик унинг ўсиши ва юқори савияга чиқишига халақит бериши мумкин. «Ҳа, ҳар бир футболчи майдонда ўзини ҳимоя қилиши керак, аммо Альфредонинг хатти-ҳаракати ғазабга йўғрилган. Бу ёш ҳужумчининг ягона камчилиги ва катта минус. Кўряпмизки, Морелос ўйиннинг ҳар қандай лаҳзасида қуюшқондан чиқиб кетиши мумкин. Оқибатда кўз ўнгида қизил карточка кўтариб турган ҳакамни кўради. Очиғи, бу аҳмоқлик. Агар мана шу камчилиги йўқотса, трансфери бемалол 15-20 миллион фунтга тортарди, зеро, иқтидори бор, характери эса...» - «Рейнжерс»нинг собиқ футболчиси Чарли Адам колумбиялик ҳужумчини шу маънода ўзгаришга ундамоқда.

• Морелос маҳсулдорлик бобида ўзининг энг яхши мавсумини ўтказмоқда, гарчи чемпионат доирасидаги 4та ўйинни мажбуран эртароқ якунлаган бўлсада. У аввалги мавсум «Рейнжерс» сафида 35 марта майдонга тушиб, «Гол Қ пас» тизими бўйича 20 балл тўплаганди (14та  гол ва 6та самарали узатма). Финляндиянинг ХИК клубида эса икки мавсумда 11та ва 16та гол ҳосил қилган. • Қизиқ «қизил»га ошуфта футболчининг ўзи шахсий статистикасини майдондаги тажовузкорлиги бузаётганига қандай қарайди? «Табиатан ўта қизиққон ва эҳтирослиман. Айниқса, майдонда. Ҳамиша кучли кўринишни ёқтираман. Дейлик, ҳар қандай вазиятда ҳам, тўпни куч билан йўналтиришни хуш кўраман. Умуман, ҳаводаги яккакурашлар, тўқнашувлар - жону дилим. Яна рақиб ҳимоясини бутунлай бузиб юборишни истайман. Мени ҳеч ким чўчитолмайди, ахир характерим шунақа. Бошқача ўйнолмайман, ҳар доим жамоам учун боримни бераман. Оддий айтганда, ўз жамоам учун охиригача курашаман. Тўғриси, ҳеч қачон ўзимни ўзгартиролмасам керак».  Кўриниб турибдики, Морелос кўп  қизил карточка олаётганида ўзини унча айбдор санаётгани йўқ.

•  Морелоснинг айтишича, у оиласи учунгина футболни танлаган ва фақат яқинлари учун ўйнайди. Альфредо бир сафар онаси ва отаси унинг ўйинини томоша қила туриб, ҳар доим кўз ёши тўкишларини айтганди. Умуман, у яқинларига ғамхўрлик қилишни қарз, деб билади. Футболчининг ички кечинмалари айниқса, синглиси вафотидан кейин мутлақо ўзгарган. У шундан буён яқинларини ўзгача қадрлайди, уларни ҳимоя қилишда ҳеч нарсадан тап тортмайди. Эҳзтимолки, майдондаги хатти-ҳаракати шу ниятига чамбарчас боғлиқдир...


Маълумот учун

Альфредо Хосе МОРЕЛОС Авилес

 

Клуби

«Глазго Рейнжерс»

Ўйинчилик рақамии

20

Терма жамоаси

Колумбия

Терма жамоадаги Рақами

7

Туғилган санаси

1996 йил  июнь (22 ёш)

Туғилган манзили

Серети (Колумбия)

Позиция бўйича

Ҳужумчи

«Ишчи» оёғи

Чап

Шартномаси муддати

2023 йил 31 май

Бўйи

177 см.

Вазни

79 кг.

 

 

Жамоа

Турнир

Ў

Гол

«Пас»

Дақиқа

Сар. кар.

қиз. кар.

«Глазго Рейнжерс»

Шотландия

Премьер-лигаси-2018|2019

27

17

4

2094

8

4

Колумбия

Ўртоқлик ўйинлари

2

0

0

49

0

0

«Глазго Рейнжерс»

Шотландия

кубоги-2018|2019

3

4

0

270

2

0

«Глазго Рейнжерс»

ЕЛ-2018|2019

13

4

2

1101

3

1

«Глазго Рейнжерс»

Шотландия

Лига кубоги-2018

2

1

0

129

1

0

 

Манба: InterFutbol
Киритилди: 12:56, 11.04.2019.
Ўқилди: 1808 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.