Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрига етиб боришди.
Чарм қўлқоп усталаримиз у ерда “Golden Tulip Sovereign” меҳмонхонасига жойлашишди. Оғир вазнли боксчиларимиз Баҳодир Жалолов ва Санжар Турсунов АҚШдан Бангкокка етиб боришди ва терма жамоа ихтиёрига қўшилишди.
Эртадан ҳамюртларимиз машғулотларни бошлаб юборадилар.