Италия “А” Сериясининг 32-туридан ўрин олган “Милан”ва“Лацио” ўйини (1:0) жанжал билан тугади.
Ҳакам ўйинни тугатиши билан майдонда тўқнашувлар юзага келди.
Учрашувнинг 76-дақиқасида Жанлука Рокки “Лацио” дарвозасига пенальти белгилади, кейин эса видеотакрорларга мурожаат қилиб бўлганидан сўнг қарорини ўзгартирди.
Кейинги вазият 78-дақиқада бўлди, ҳакам “бургутлар” дарвозасига яна пенальти белгилади ва бу имкониятдан Франк Кессиэ фойдаланди.
Қўшиб берилган дақиқаларда римликлар футболчиси “Милан”нинг жарима майдончасида йиқилди, бироқ ҳакам видеотакрорларга ҳам қараб ўтирмади.