Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Ла лига. «Реал» сафарда дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ушбу мавсумда 2-ўрин учун курашда ҳам имкониятни бой берадиган кўринади. Зидан шогирдлари Испания чемпионатининг 32-тури доирасида "Леганес" майдонига сафар уюштириб, бор-йўғи 1 очко билан қайтишди.

Ўйин давомида тўп назорати бўйича устунлик "Қироллик клуби" томонида бўлди. Меҳмонлар рақиб дарвозаси томон босим уюштирган бўлсалар-да, голга тортадиган вазиятларни кўп ярата олишмади. Дастлабки 15 дақиқа ичида ҳар иккала жамоа биттадан жуда қулай вазиятларни кўкка совурди. "Леганес" эса номдор жамоа босимига дош бериш билан биргаликда, биринчи бўлим сўнгида ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим бошида Модричнинг ажойиб узатмасидан кейин Бензема яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Унинг дастлабки зарбасини посбон қайтарганди. Қайтган тўпни Каримнинг ўзи дарвозага жойлаб қўйди.

Ўйин сўнгига қадар "қаймоқранглилар" яна 2-3та хавфли вазият яратишди. Аммо "Леганес" дарвозабони Иван Куэльяр яхши ҳаракат қилиб, ўз дарвозасидан бошқа тўп олиб чиқмади.

Шу тариқа, "Реал" энди 2-ўринда бораётган "Атлетико"дан 4 очко ортда қолмоқда.

Испания чемпионати, 32-тур
Леганес – Реал Мадрид 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 45 Сильва, 1:1 – 51 Бензема.
Леганес – Куэльяр, Ньом, Бустинса, Омеруо, Сиовас, Сильва, Эрасо (Эль-Жар, 71), Перес, Микель Весга (Ресио, 85), Каррильо (Эн-Несири, 65), Брэйтуэйт.
Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Варан, Начо, Марсело, Модрич, Каземиро, Вальверде, Асенсио (Бэйл, 81), Бензема, Иско (Васкес, 77).
Огоҳлантиришлар: Карвахаль (48), Асенсио (61), Вальверде (67).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:36, 16.04.2019.
Ўқилди: 4710 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.