Испания чемпионатининг 34-тури доирасида «Алавес» ўз уйида «Барселона»ни қабул қилди.
Вальверде бу баҳсда Ракитичга дам беришга қарор қилган бўлса, Мессини захирада қолдирди. Майдон эгалари танаффусга қадар каталонияликларнинг ҳужумларини ишонч билан бартараф этишди.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқаси ичида "кўк-анорранглилар" ўзларига хос услубда хавфли ҳужум ташкил қилишди ва Карлес Аленья ундан самарали фойдаланди. Иккинчи гол ҳам ўзини кўп куттириб қўймади. Ҳакам "Алавес" дарвозаси пенальти белгилади ва ўз қарорини VAR ёрдамида текшириб олди. Луис Суарес эса 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди.
Ушбу ғалабадан кейин "Барса" ўз очколарини 80тага етказиб қўйди. Каталонияликлар иккинчи ўриндаги "Атлетико"дан 12 очко олдинда боришмоқда. Диего Симеоне жамоаси бугун "Валенсия"га қарши ўйинда мағлубиятга учраса, "Барселона" муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритади. Акс ҳолда чемпионлик масаласи 27 апрель куни бўлиб ўтадиган "Леванте"га қарши учрашувга қолдирилади.
Испания Ла лигаси, 34-тур
Алавес – Барселона 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 54 Аленья, 0:2 – 60, пенальти Суарес.
Алавес – Пачеко, Вигарай, Лагуардиа, Эли (Твумаси, 71), Химо Наварро, Дуарте, Ролан (Брашанац, 46), Вакасо, Пина, Хони Родригес (Гвидетти, 81), Бастон.
Барселона – тер Штеген, Нелсон Семеду (Альба, 70), Пике, Умтити, Сержи Роберто, Видаль, Бускетс, Аленья (Артур, 87), Дембеле (Месси, 61), Суарес, Коутиньо.
Огоҳлантиришлар: Хони Родригес (33), Химо Наварро (56), Коутиньо (76), Пина (90).