Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«Барселона» : «Ливерпул» ким финалга йўл олади? Футболчилар жавоб беришди!

Баҳо:
+2 | -

Ҳозирда ОАВнинг эътибор марказида турган учрашув олдидан кимнинг имконияти кўпроқ деган саволга футболчилар жавоб қайтаришди. Хориж нашрлари томонидан эълон қилинган кичик интервьюларни сайтимиз учун таржима қилдик.

Пол Погба

Афсуски, биз бу босқичга етиб кела олмадик. Бизга бироз ўз кучига ишонч етишмади деб ўйлайман. Ярим финал жуфтикларига тўхталадиган бўлсам, «Аякс» «Тоттенҳем»дан қийинчиликсиз ўтади деб ўйлаяпман. Финал «Барселона» ва «Аякс» ўртасида бўлади деб ўйлаяпман. Тўғри, «Ливерпуль» кучли клуб, бироқ «Барселона» бир неча йилдан бери сайёрамизнинг энг қудратли клуби эканлигини исботлаб келмоқда.

Буффон

Мен ЙЧЛ турнирини катта ҳаяжон билан кузатаман. Менинг клубим турнирдан чиқиб кетган бўлсада, бу мусобақага бўлган қизиқшим заррача камайиб қолмайди. Ким чемпион бўлади дейсизми? Катта эҳтимол билан «Ливерпуль» ва «Барселона» жуфтлиги ғолиби «шалпангқулоқ»қа эга чиқса керак. Бу икки клуб ҳозир қўрқинчли кўринишда, бироқ Месси борлиги учун ҳам «Барселона» фоворит десак, адашмаган бўламиз.

Маркус Решфорд

«Барселона» дунёнинг энг кучли клуби. Бунга ҳеч кимда шубҳа йўқ. Уларга қарши бизга жуда қийин бўлди. Ҳозирда Месси ажойиб формада ва «Барселона» ҳам сўнгги йиллардаги энг кучли «Барса»дек кўринмоқда.  «Ливерпуль» ҳам бу учрашув олдидан жанговар кўринишда. «Барса»дан устунлик бўрдек кўрингани билан имкониятлар икки клубда ҳам бир ҳил.

Златан Ибраҳимович

Чемпионлар Лигасидан минатдор бўлишимиз керак. У бизга ҳар мавсумда ажойиб учрашувларни тақдим этади. Менга бу мавсумда «Ливерпуль» нинг ўйинлари кўпроқ ёқмоқда. Улар жисмонан кучли ва қолганлардан анча тезкорроқ. Тўғри, Месси бошчилигидаги «Барселона» ҳам чемпионлик учун имкониятга эга, бироқ «ливерпуль» асосий даъвогар бўлиб қолаверади. Бу клуб сўнгги йилларда Клоппнинг меҳнатлари эвазига ўсишга эришди. Бу учун мухлислар ва футболчилар ундан минатдор бўлишлари керак деб ҳисоблайман.

Неймар

Мен учун «Барселона» қандай учрашув бўлишидан қатиъй назар доимо фоворит бўлиб қолаверади. Сабаби, уларнинг таркибида Месси бор ва дунёнинг энг яхши футболчиси. «Ливерпуль» сўнгги иккита мавсумда кучли футбол кўрсатган бўлсада, мен «Барселона»га мухлислик қиламан ва умид қиламанки улар бунинг уддасидан чиқишади.

Арсен Венгер

Бу жуфтлик ўртасидаги учрашув «Метраполитано»даги ўйиндан анча қизиқроқ бўлади деб таҳмин қиляпман. Нега дейсизми? Аҳир, дунёнинг икки буюк клублари тўқнаш келишяптику! Албатта, ҳаммада имконият бор бироқ, менимча, таркибида Мессидек футболчи бор клуб турнирда ғолиб бўлса, керак. Агарда, «Ливерпуль» Мессини зарарсизлантиришнинг имконини топса, унда улар чемпионликка катта қадам ташлаган бўлишади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:51, 30.04.2019.
Ўқилди: 22363 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.