Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Суарез: "«Ливерпул» ғалабага лойиқ эмас эди"

Баҳо:
+ | -1
Бўлим: ЕВРОПА

Кеча бутун дунёни ҳайратда қолдирган учрашув ҳақидаги қизғин фикрлар тўхтаганича йўқ. Ҳамма ўз фикрлари билан ўртоқлашмоқда. Бугун эътиборингизга кечаги учрашувдан сўнг «Барселона» футболчилари томонидан «Мундо Депортиво» нашрига берилган интервьюларни тақдим этамиз.

Сеҳио Бускетс

Бугун уларнинг прессингларига дош бера олмадик. Айниқса, биринчи голдан сўнг  улар бизга босимни янада оширишди. Биз ўз мухлисларимиздан узр сўрашдан бошқа чора топа олмаяпмиз. Бундай воқеа «Рома»га қарши баҳсда ҳам кузатилган эди.  Биринчи учрашувдаги ғалабадан сўнг мағлубиятга учраш жуда аламли. Биз «Энфилд»да учрашув осон кечмаслигини билган эдик. Афсуски вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Рақиб эса, биздан ҳар томонлама устунлик қилди.  Улар ҳал қилувчи иккита футболчисиз бизни қандай мағлубиятга учратганига тушуна олмаяпман. Бугун улар финалга чиқишни биздан кўра кўпроқ хоҳлашди ва буни уддасидан чиқишди.

Луис Суарез

Тўғриси нима дейишни ҳам билмаяпман. Биз «Камп Ноу»да ажойиб ўйин кўрсатдик. Рақиб устидан йирик ҳисобда ғалаба қозондик ва бу учрашувда ҳам воқеа такрорланиши шарт эди. Афсуски, аламли мағлубиятга учрадик. Мен бугун биз мағлубиятга нолойиқ эдик деб ҳисоблайман. Фабино бугун жуда қўпол ўйнади. Ҳакам унга қизил карточка бериши шарт эди! Агар, ВАРдан фойдаланилганда бу воқеаларнинг ҳаммаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлар эди. «Ливерпул» ғалабага ҳақли футбол кўрсатмади, улар жуда қўпол тўп суришди.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 13:10, 08.05.2019.
Ўқилди: 15534 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.