Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Камбэклар»

Баҳо:
+ | -

Ҳар бир камбэкнинг ўз тарихи бор, тўғри. Бироқ уларни боғлаб турадиган қандайдир умумий жиҳат ҳам бўлиши керак-ку, тўғрими?

Топдим ўзимча: бирорта камбэкда икки тараф зўр ўйнамаган бўларкан, аниқроғи, бир тараф кучли ўйинини намойиш этса-да, наригиси ўйнамаган бўлади экан. Тенгкурашлар натижасида камбэкка эришиб бўлмайди экан. Ғалаба қозонган клубдаги иштиёқ рақибнинг ўйинни топшириб қўйишга “тайёрлиги”дан пайдо бўларкан одатда.

1999 йилги ЕЧЛ финали сўнгги дақиқаларини эсланг, “Бавария” гўё ўйин ҳал бўлди, деб ўйлаган, ҳужумлари самарасиз якунласа-да, бефарқлигича "МЮ"нинг кучайишини кутарди. “Қизил иблислар” ўйин давомида сўнгги сониялардаги воқеага ишонқирамай ҳаракат қилишган, ўйин тугаши олдидангина рақибнинг ютқазишга тайёр руҳиятини англаб етишган, холос.

2005 йилги финал ҳам шу. “Милан” иккинчи бўлимни бус-буткул ташлаб юборган. “Ливерпуль”да шижоат ўша “ташлаб юбориш”дан сўнг бошланган. Гол кетма-кет киритилса ҳам ўзига келишни истамаган “Милан” қаттиқ жазолангани эсингизда, албатта?!

2016 йилги финал. “Реал” вакиллари сўнгги сониялардагина ҳамшаҳарлари кўзига яхшилаб тикилиб қарашса, улар тушкунликка тушишган, мағлубиятга тайёр ҳолдалар. Бўлди, шундан сўнг иштиёқ уйғонади-да...

2017 йилги “Камп ноу”даги 6:1. Даҳшатли оқшомда “Барселона” дарвозасига ПСЖ томонидан гол урилганда,  каталонияликларнинг ўзлари ҳам энди мўжиза содир бўлмайди, дейишган экан. Бироқ, рақибнинг кўзидаги ўша қўрқув, хавотир ва яна алламбало туйғулар Энрике шогирдларини ҳар эҳтимолга қарши олдинга ундайверган. Охирги дақиқалардаги 3та гол “Барса”нинг супершижоати ҳисобига эмас, парижликларнинг руҳан мағлубликка тайёрликлари ҳисобига киритилган, деб ўйлайман.

2018 йилги “Рома”дан қабул қилинган камбэкда ҳам бош ролни римликлар эмас, каталонияликларнинг ўзлари ўйнаб беришган. “Рома” қараяпти, “Барса” ўйнагиси келмаяпти, нега уриб ташламаслигимиз керак, деб ишларини қилаверишган, ўйин охирига келиб таблода 3:0 ҳисоби порлаб қолган.

Шу йилги ПСЖ – МЮ ўйини ҳам шунақа. Парижликлар мушук сичқонни ўйнаб егани сингари охиригача ўта қалтис ҳисобда югурмасдан ўйнайверишди. Оқибатда, энг яхши ўйинларидан бирини-да ўтказмаётган Манчестер биргина ҳужумга ўтиб, юлдузлар фабрикасини жазолаб қайтди. Ўша кеча МЮ ғалабани пенальтидан гол урмагунча ҳам ўйлай оладиган ҳолатда эмасди.

“Реал”нинг ўз уйида “Аякс”га бой берган баҳси ҳам шу жумладан. Рақибни бориб уйида енгиб қайтдингми, ўз уйингда бемалол ўйнайвер, деган қоида мадридликларнинг дарсликларида кўп ўтилган, шекилли, бу сафар у ёмон оқибатини берди. Амстердам болалари фантастик ўйин кўрсатишгандир, бироқ, бу ўйиндаги муваффақият кўпроқ “Реал”нинг нурсиз ва самарасиз ҳужумлари ҳосиласи бўлди.

Бугунги “Энфилд” эртагида ҳамма Клоппни, “Ливерпул”ни алқаётган бўлса-да, бу натижадаги асосий юк яна “Барселона”ники, десам, койиманг. Вальверде шогирдлари бу кеча Салоҳ ва Фирминосиз “Ливер”ни хотиржам енгамиз, деб келишди. Собиқ ливерпулчи юлдузлар “Ливерпуль” эмблемаси олдида расмларга тушишди, ўйинни бемалол ўтказиш ҳақида ўйлашди. Афсуски, “Ливерпуль” юқоридаги камбэкчилардан фарқли равишда ўзи шунақа нарсаларни кўпроқ хуш кўрадиган клуб. Клопп йигитлари ўзларига берилган вазифани зўр бажаришди, шу билан биргаликда рақибнинг қаршилиги мутлақо кузатилмаган кечада содир бўлганини ҳам айтиб ўтсак...

Хулоса нима? Камбэк бекорга содир бўлмайди, камбэкда заиф характер эгасигагина мағлуб томонда бўлади. “Манчестер Сити”нинг “Тоттенҳэм”ни енга олмаганини тушунгандирсиз энди? Ўша оқшом лондонликлар бизнинг формуладаги заиф тарафга тушмасдилар, “МанСити”нинг ҳар бир голига керакли миқдорда гол билан жавоб бераётгани учун-да, жазоланмадилар.

Икки жамоа яхши ўйнаганида камбэк деган нарса бўлмаслиги керак, хуллас.

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:23, 09.05.2019.
Ўқилди: 9941 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.