Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Динамо» - АГМК: Устунлик кимда?

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 8-тури доирасидаги эътиборли ўйинлардан бири Самарқандда ўтади. Мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган Даврон Файзиев қўл остидаги “Динамо” жамоаси анча тажрибали саналмиш Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК клубини қабул қилади.

CocaCola Суперлига / 8-тур.
11 май (шанба)
«ДИНАМО» - АГМК
Самарқанд, “Динамо” стадиони.
Учрашув бошланиш вақти: 17:30
ТВ-трансляция: «Спорт» ТВ

Жорий мавсумда…

Йил бошида икки хил вазиятда бўлган ушбу жамоалар мавсумни турлича бошлашди. “Динамо” клуби 7 ўйиндан кейин 2 ғалаба, 3 дуранг, 2 мағлубият билан 9 очко жамғарган ҳолда 7-ўринни банд этиб турган бўлса, АГМК 7 ўйиндан кейин 2 ғалаба, 1 дуранг, 4 мағлубият билан 7 очко тўплаб 10-поғонадан жой олган. 8-турдаги ғалаба икки жамоа учун жуда муҳим саналади.
Зеро, 8-турдаги ғалаба икки жамоадан бирини турнир жадвалидаги ҳолатини анча яхшиланишига ёрдам беради.

“Динамо”нинг ўтказган ўйинлари:

1-тур. “Динамо” – “Насаф” – 1:1
2-тур. “Сурхон” – “Динамо” – 1:0
3-тур. “Динамо” – “Металлург” – 2:1
4-тур. “Динамо” – “Сўғдиёна” – 1:0
5-тур. “Пахтакор” – “Динамо” – 2:0
6-тур. “Динамо” – “Навбаҳор” – 2:2
7-тур. “Андижон” – “Динамо” – 2:2

АГМКнинг ўтказган ўйинлари:
1-тур. АГМК – “Бухоро” – 0:0
2-тур. “Қизилқум” – АГМК – 3:1
3-тур. АГМК – “Қўқон-1912” – 7:1
4-тур. “Локомотив” – АГМК – 2:1
5-тур. АГМК – “Бунёдкор” – 0:1
6-тур. “Насаф” – АГМК – 4:0
7-тур. АГМК – “Сурхон” – 2:0

Эски танишлар…

Ўз вақтида «Динамо»да тўп сурган ва ҳозирда АГМК таркибида тўп сураётган футболчилар талайгина. Хусусан, АГМК яримҳимоячиси Дилшод Жўраев Олий Лигадаги дебютини 2012 йилда айнан «Динамо» сафида амалга оширганди. Ҳужумчи Шаҳзодбек Нурматов ҳам Олий Лигадаги илк ўйинларини айнан “Динамо” сафида 2011 йилда ўтказган эди. Қолаверса, олмалиқликлар тўпурари Зафар Полвонов 2012 йилда, яримҳимоячи Санъат Шихов эса 2013-14 йилларда “Динамо”даги ўйинлари билан самарқандлик мухлислар эътиборига тушган. Шунингдек, АГМК дарвозабонлари Суҳроб Султонов ва Роман Абдуловлар ҳам фаолиятидаги илк ўйинларини “Динамо” сафида ўтказган эди.

Ўзаро ўйинлар: Устунлик кимда?

«Динамо» жамоаси Олий Лига доирасида ушбу жамоага қарши 18 марта тўқнаш келган. Ушбу баҳсларнинг 6 тасида «Динамо» ғалаба нашидасини сурган бўлса, 8 та ўйин «Кончилар»нинг ғалабаси билан тугаган. 4 та учрашувда эса жамоалар муроса йўлини танлашган.
Ўзаро ўйинлардаги голлар нисбати 19:24 кўринишида, олмалиқликлар фойдасига. Баҳслар давомида АГМК 28, «Динамо» 22 очкони қўлга киритган. «Динамо»нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:2 га тенг. АГМКнинг энг йирик ғалабаси эса 3:1 натижасидир.
Жамоаларнинг ўзаро сўнгги учрашувларида “Динамо” 2017 йилги мавсумда Искандар Холмирзаевнинг жарима зарбаси эвазига АГМКни кичик ҳисобда мағлуб эта олган.

Самарқандда ўтган ўзаро сўнгги учрашувлар:

13.10.2017 «Динамо» - «Олмалиқ» 1:0
31.10.2015 «Динамо» - «Олмалиқ» 1:1
02.10.2014 «Динамо» - «Олмалиқ» 2:1
30.03.2013 «Динамо» - «Олмалиқ» 0:0
09.08.2012 «Динамо» - «Олмалиқ» 0:1
10.06.2011 «Динамо» - «Олмалиқ» 0:1
05.06.2010 «Динамо» - «Олмалиқ» 4:2.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 03:46, 11.05.2019.
Ўқилди: 2235 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.