Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Парадзюдо: Боку Гран-присининг илк кунида 5та медаль қўлга киритилди

Баҳо:
+ | -
Шу кунларда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида парадзюдо бўйича Гран-при турнири ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этаяпти.   Мазкур мусобақа Токио-2020 Паралимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан ҳам аҳамиятли саналади. Шу боис унда энг кучли парадзюдочилар баҳс олиб бормоқда.   Бугун ўтказилган мусобақанинг илк кунги беллашувлари ўзбекистонлик спортчилар учун сермаҳсул бўлди. Вакилларимиз Боку гран-присининг биринчи кунидаёқ иккита олтин ва учта бронза медалини қўлга киритди.   Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматидан хабар беришича, Ўзбекистон спорт делегациясига дастлабки олтин медални 73 кг.гача бўлган вазн тоифасида баҳсларга киришган бухоролик Феруз Саидов тақдим этди. Биринчи учрашувда бразилиялик Пиментеля Луанни иппон баҳоси эвазига мағлуб этган вакилимиз навбатдаги баҳсда қозоғистонлик Далет Темиржандан устун келди. Ярим финалда Озарбайжон вакилига муносиб қаршилик кўрсата олган ютдошимиз ҳал қилувчи финал баҳсида украиналик Руфат Магомедовни ҳам мағлубиятга учратди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.   81 кг.гача бўлган вазн тоифасидаги полвонимиз Давурхон Караматов ҳам олтин медаль соҳибига айланди. У биринчи беллашувида АҚШ вакилидан устун келди. Кейин эса россиялик Руслан Албагачиевни иппон, яъни соф ғалаба эвазига мағлуб этди. Чорак финалда бразилиялик Перейрани ва ярим финал мексикалик Авила Санчеснинг курагини ерга теккизган полвонимиз финалда мезбонлар вакили Рахимли Хусейнни ҳам доғда қолдирди ва 1-ўринни эгаллади.   Боку татамиларида бронза медалларини эса қизларимиз қўлга киритди. Лобар Хуррамова (-48 кг.) 3-ўрин учун баҳсда туркиялик Тасин Есемдан устун келди. Севинч Салаева (-52 кг.) эса германиялик Рамона Руссигни мағлуб этди ва у ҳам бронза медали соҳибасига айланди. Учинчи бронзани эса 57 кг.гача вазн тоифасида иштирок этган Парвина Самандарова қўлга киритди.
Манба: UZA
Киритилди: 09:29, 14.05.2019.
Ўқилди: 4181 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.