Кириш Регистрация

ЎФА қошидаги болалар футбол тўгаракларига танлов давом этмоқда

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни оммалаштириш, болалар футболини ривожлантириш, терма жамоаларимизга муносиб номзодларни етказиб бериш мақсадида турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.   Юртимиздаги истеъдодли болаларни футбол билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш, ёш футболчиларнинг савиясини ўстириб бориш, янги истеъдодларни кашф қилиш мақсадида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Миллий” стадионида болалар учун футбол тўгараклари ташкил этгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.   ЎФА томонидан ишга жалб қилинган малакали ва тажрибали мураббийлар ўзлари ишлаб чиққан қўлланмалар асосида ушбу футбол тўгаракларида болаларга футбол сир-асрорларини ўргатиб боришмоқда.      Ушбу тўгаракларда назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш ва ёш футболчиларнинг маҳоратларини сайқаллаб бориш учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, машғулотлар ҳафтасига 3 марта ўтказилади. Футбол тўгаракларига 6-12 ёшдаги болалар қабул қилинади. Ҳар бир бола ўз ёш тоифасидаги тенгдошлари билан машғулотларда қатнашади.   Ўз фарзандини мазкур футбол тўгарагига бермоқчи бўлган ота-оналар қуйидаги манзулга мурожаат қилишлари мумкин:   Манзил: Тошкент ш., Бунёдкор кўчаси, 47, "Milliy" стадиони  Телефон: +998 99 8006384
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 11:22, 14.05.2019.
Ўқилди: 4943 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.