Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Ҳарбий полвонлар баҳси

Баҳо:
+ | -
Пойтахтимиздаги Мудофаа вазирлиги спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ўртасида миллий спорт тури – кураш бўйича чемпионат ўтказилди.   Мудофаа вазирлиги спорт клуби томонидан ўтказилган мазкур мусобақада иштирок этган ҳарбий полвонлар етти вазн тоифасида ғолиблик учун ўзаро куч синашди.   67723_680.jpg   Чемпионатнинг яккалик баҳсларида вазни 60 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида барча рақибларини енгган Мудофаа вазирлиги жамоаси аъзоси Раҳмон Жумаев мусобақа ғолиби, дея эътироф этилган бўлса, 66 килограммгача вазнда Ички ишлар вазирлиги жамоаси аъзоси Азиз Ражабов олтин медални қўлга киритди.   Шунингдек, Нуриддин Тиллаволдиев (ИИВ), Санжар Тўхташев (ИИВ), Давлат Бобонов (МВ), Шоберди Рустамов (МГ) Дилшод Самадов (ИИВ) ўз вазн тоифаларида муваффақиятли иштирок этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.   Кескин ва муросасиз ўтган жамоавий баҳсларда Мудофаа вазирлиги терма жамоаси 1-ўринни эгаллади. Ушбу йўналишда Ички ишлар вазирлиги жамоаси иккинчи, Миллий гвардия терма жамоаси учинчи поғонадан жой олди.
Манба: UZA
Киритилди: 10:17, 17.05.2019.
Ўқилди: 1905 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.