Бугун Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Мазкур кун доирасида 3 нафар вакилимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Улар орасида Нигора Турсунқулова, Чарос Қаюмова каби етакчи спортчиларимизни кўриш мумкин. Ҳамюртларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:
-80 кг: Шуҳрат Салаев – Николас Кортен (Бельгия)
-53 кг: Чарос Қаюмова – Патриция Фроис (Португалия)
-67 кг: Нигора Турсунқулова – Индра Крин (Бельгия) / Ирис Вужакович (Сербия)