"Барселона" вице-президенти Жорди Местре "Реал"ни аёллар жамоаси йўқлиги учун танқид қилди. Бу ҳақда "ESPN" нашри ёзмоқда.
"Испанияда аёллар чемпионати кучайиб бормоқда. Телевидение орқали ўйинлар намойиши кўпаймоқда. Бу мухлислар ва ҳомийларни ўзига жалб қилади.
Испанияда бир нечта клубларнинг аёллар жамоалари бор: "Атлетик", "Реал Сосьедад", "Атлетико". Аммо "Реал"да аёллар жамоаси йўқ — бу шармандалик", — деди Местре.