Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Улар бизни тарк этмоқда

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бу мавсумда бир нечта дунё юлдузлари футбол оламини такр этади. Бугун айнан ўша футболчилар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Питер Чех

Ўз фаолиятини АПЛ да ўтказган дарвозабон 20 дан ошиқ кубокларни боши узра кўтаришга улгурди ва кўплаб мухлислар орттирди. 2006 - йилдаги дахшатли жароҳатидан сўнг, яна футбол оламига қайтган том маънодаги қаҳрамонимиз ҳозирда «Арсенал» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Футболчи учун бу мавсум сўнггиси бўлади ва у футбол оламини тарк этади. Чех келажакда мураббийлик курсларида ўқиш нияти йўқ эканлигини ва кўпроқ оиласи даврасида бўлишни хоҳламоқда. Биз унинг келжакдаги ишларига ривож тилаб қоламиз.

Хави

«Барселона» клубида 16 мавсум тўп сурган Хави учун ҳам бу мавсум сўнггиси бўлиб қоладиган бўлди. Футболчи Қатардаги 4 йиллик фаолияти давомида яхшигина пул ишлаб олди ва ҳозирда мураббийлик сари дадил қадам қўйиш арафасида турибди. Унинг маҳоратидан яқинда «Пахтакор» клуби ҳам бироз озор чекгани кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак. Ўзининг ақлли ҳаракатлари билан қолганлардан ажралиб турадиган футболчи футбол оламини тарк этмоқда. Унинг қўлга киритган совринлари ҳақида бутун бошли китоб ёзса бўлади. Унинг келажакдаги режалари кўплаб футбол мухлисларини қизиқтирмоқда.

Карлос Тевез

35 ёшлик жанжалкаш аргентиналик футболчининг «Бока Хуниёрс» билан тузган шартномаси бу мавсум ўз якунига етади. Футболчи бу унинг сўнги мавсуми эканлигини эълон қилди ва клуб билан шартномани узайтиришни истамади. Тевез ўз вақтида Англия, Италия, Аргентина, Бразилия чемпионатларида ғолиб чиққан кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади. Унинг ўз вақтида йилига 40 миллион евро олувчи дунёнинг энг бой футболчисига айлангани ҳам унинг кариерасидаги энг юқори чўққилардан бири бўлди десак, адашмаган бўламиз.

Андреа Барзагли

2006 - йилда Италия терма жамоаси билан мундиалда ғолиб чиққан қаҳрамонимиз «Палермо» клубидан ўша йилнинг ўзида «Волсбург»га ўтади ва Германия чемпионлигини қўлга киритади. Сўнг ватанига қайтгач, «Ювентус» сафида бир неча бор «Скудетто»ни қўлга киритади. Ҳозирда 38 ёшни қоралаган қаҳрамонимизни бу мавсумда жароҳатлар жуда қийнаб қўйди ва футболчи ҳаммасига мавсум сўнгида нуқта қўйишга қарор қилди. Унинг бу қароридан сўнг «Юве» раҳбарлари клубда қолиб ишлаш таклифини беришган бўлсада, Барзаглининг ўзи ҳозирча футболдан бироз дам олмоқчи. Унинг айтишича, келажакда футбол шархловчиси бўлиб ишлаш орзуси бор экан.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:25, 18.05.2019.
Ўқилди: 6431 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.