Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Қашқадарёда талабалар ўртасида югуриш марафони ўтказилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

17 май куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида вилоятдаги олий таълим муассасалари муассасалари талабалари ўртасида югуриш марафони ўтказилди.

Мусобақа Президентимизнинг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мусобақада Қарши давлат университети, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали олий ўқув юртларидан 12000 нафарга яқин талаба ёшлар иштирок этишди.

Иштирокчилар Мустақиллик шоҳ кўчасида жойлашган Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатидан Амфитеатргача бўлган масофани босиб ўтишди.

Югуриш натижаларига кўра қуйидаги талабалар маррага биринчилардан бўлиб етиб келишди.

Ўғил болалар ўртасида:

I ўрин: Рахматов Исломбек (ҚарДУ)

II ўрин: Авазов Одил (ҚарДУ)

III ўрин: Жўраев Ботир (ҚарМИИ)

 

Қиз болалар ўртасида:

I ўрин: Жўраева Гўзал (ҚарДУ)

II ўрин: Саидмуродова Гулбадан (ҚарМИИ)

III ўрин: Мелиқулова Моҳичеҳра(ҚарДУ)

Мусобақада ўз иродаларини намоён этиб ғолиб ҳамда совриндорлар қаторидан жой олган ёшлар вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, шунингдек, олий таълим муассасалари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Манба: Minsport
Киритилди: 00:53, 19.05.2019.
Ўқилди: 2075 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [3141]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3014]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2751]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2443]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2340]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2295]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2286]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2121]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [1988]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [1914]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.