Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Умид Аҳмаджонов танқидий йиғилиш ўтказди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳудудий футбол ассоциациялари вице-президентлари ва футбол академиялари директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

  Йиғилишни ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов олиб борди.  Йиғилишда ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари фаолияти танқидий кўриб чиқилди. 

Биринчи навбатда футбол академияларининг инфратузилмасини яхшилаш, сифатли майдонлар барпо қилиш, академия тарбияланувчиларига барча шарт-шароитларни муҳайё қилиш масалалари муҳокама қилинди.  

Умид Аҳмаджонов мамлакатда футболни ривожлантиришда академияларнинг аҳамияти юқори эканини таъкидлар экан, академияларнинг асосини мустаҳкам қилиб шакллантирилиш асосий вазифалардан бири эканини айтиб ўтди.   

Бу борада футболи ривожланган хориж академиялари тажрибасидан фаол равишда фойдаланиш зарурлиги ҳам таъкидланди.

Жумладан, Қатар миллий терма жамоасининг сўнгги Осиё Кубогидаги муваффақиятида бу мамлакатда фаолият юритаётган "Aspire" академияси, у ерда ишлаётган хорижий мутахассисларнинг ўрни катта экани қайд этиб ўтилди.

Шундан келиб чиқиб, юртимиздаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари директорлари ва мураббийларини малака ошириш ва тажриба ўрганиш учун футболи ривожланган Испания, Италия, Голландия каби мамлакатла академияларига сафарга юбориш бўйича ҳам топшириқлар берилди. 

Шунингдек, ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларидаги бўш иш ўринларини малакали мутахассислар билан тўлдириш, юқори савияли мураббийларни бу ерга жалб қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:55, 20.05.2019.
Ўқилди: 5371 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5107]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4489]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4390]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3392]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2911]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2682]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2353]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [1875]

Родри операция қилинади [1862]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1795]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик