Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

«Олтин водий велотур» соғломлаштириш спорт тадбири қандай ўтмоқда ?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

23-24 май кунлари велоспортни янада оммалаштириш, турли ёш тоифалари, айниқса, ёшларни спортга кенг жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида водий бўйлаб “Олтин водий велотур” соғломлаштириш спорт тадбири ташкил этилди.

Кеча, 23 май куни Андижон шаҳри марказидаги Бобур майдонида ўтказилган велотур бошланишига бағишланган тантанали тадбирда 1000 дан ортиқ ёшлар иштирок этдилар.

Андижон вилояти ҳокими соврини учун ўтказилаётган ушбу велотур Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилиб, Андижон вилоятининг 11 та, Наманган вилоятининг 5 та, Фарғона вилоятининг 5 та туман ва шаҳарларини ўз ичига қамраб олган 260 км масофага ўтказилмоқда.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўткирбек Шукуров сўз олиб, мамлакатимизда спортга, қаратилаётган эътибор хусусида алоҳида фикр билдирар экан ушбу тадбир давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус асосида ташкил этилганлигини таъкидлади. Шу ўринда спортчиларга Андижон, Наманган ва Фарғона бўйлаб давом этадиган 260 километрлик масофани соғ-саломат босиб ўтишларида омад ва зафарлар тилади. Шундан сўнг велоспортчилар ҳаракатига старт берилди.

Спортчилар Андижон шаҳридан Олтинкўл туманига кириб борар экан уларни туман фаоллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари карнай сурнай садолари остида кутиб олинди. Йўл давомида спортчиларга тумандаги ҳаваскор велосипедчилар ҳам ҳамроҳ бўлиб бордилар. Айниқса, Балиқчи туманида ташкил этилган кутиб олиш маросими спортчиларни янада шижоат билан олға босишга ундади. Ўз навбатида тумандаги ёшлар ва аёл велоспортчиларнинг сафга қўшилгани барча иштирокчиларга кўтаринкилик улашди. 75 километрдан ортиқроқ масофани босиб ўтган спортчиларни туманнинг Наманган вилояти билан туташган ҳудудида балиқчилик кекса нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар гулдасталар билан қарши олдилар. Туман ижодкорлари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчага бирдек ҳуш кайфият улашди.

Кунинг иккинчи ярмида марафон иштирокчилари Фарғона вилоятининг Қўштепа туманига етиб келдилар. Уларни ҳудуддаги спортчи нуроний отахонлар қарши олдилар. Вилоят маркази сари бўлиб ўтган вело юриш нафақат иштирокчиларни балки, атрофдагиларни ҳам бефарқ қолдирмади. Тадбир қатнашчилари кечга яқин шаҳар марказидаги Фарғона ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатига етиб келдилар. Уларни муассасанинг фаол спортчи ёшлари кутиб олдилар.

Бугун тадбирнинг иккинчи кунида Фарғона шаҳрининг диққатга сазовор жойларини айланган велотур иштирокчилари Қува орқали Асака тумани йўл олишади.

Манба: Minsport
Киритилди: 13:12, 25.05.2019.
Ўқилди: 1989 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [4073]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3174]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3079]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2525]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2423]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2387]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2074]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2028]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [1796]

Моуриньо: «Улар — қироллар!» [1788]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.