Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Месси Валвердени клубдан кетказмоқчи?!

Баҳо:
+ | -

«Барселона» омадсиз якунланган мавсумдан сўнг, кўплаб мутахассислар Католония клубининг устози Эрнесто Валверденинг истеъфосини кутишмоқда. «Барселона» футболчилари қандай фикрда? Улар мураббийнинг кетиши тарафдорими, ёки қолиши? Саволларга бугун жавоб излашга уриниб кўрамиз.

Пике

Мен ўзимни ва жамоамни оқламоқчи эмасман. Биз «Барселона»миз ва биз ҳамма совринларни қўлга киритишимиз шарт.  Ҳозирда Валверденинг келажаги борасида бизда ҳеч қандай ҳовотир йўқ. Биз ҳар учрашувдан сўнг ўз ўйинимизнинг ўсиши учун хулосалар чиқаришимиз шарт. Клубда мен ҳеч қандай овозга эга эмасман, бироқ унинг қолиши тарафдориман. Тўғри, бу мавсумдаги омадсизликда унинг  ҳам хизматлари мавжуд. Шундай бўлсада, унга яна бир имконият бериш керак деб ҳисоблайман, бироқ қайтариб айтаман-ки, менинг қўлимдан ҳеч нарса келмайди ва сўнгги сўзни раҳбарият айтади.

Луис Суарез

«Барселона» сингари қудратли клуб учун мураббий баҳона бўла олмайди. Агар ҳамма футболчилар масъулиятни ҳис қилиб ҳаракат қилганида ҳозир Эрнесто ноқулай аҳволда қолмаган бўлар эди. Биз 2 мавсумдан бери клубимиз даражасидаги футболни намойиш эта олмаяпмиз. Қилинган қўпол хатолардан хулоса чиқариш ўрнига, қайта-қайта қоқилмоқдамиз. «Барселона» клубини ким бошқаришидан қатъий назар у клуб даражасидаги мураббий бўлса, нур устига аъло нур бўлар эди.

Серҳио Бускетс

«Барселона» ўз обрўсини йўқотиб қўйди. Бундан бир неча мавсум аввал биз бир-биримизга жуда яқин ўйнар эдик ва жамоамиз анчагина йиғинчоқ эди. Валверденинг келиши билан биз ўзгара бошладик. Балки, Энрике даврида ўзгаришни бошлагандирмиз. Тўғриси, биламадим. Бу масалани раҳбарият ҳал қилади. Шундай бўлсада, бу темпда кетишнинг бошқа иложи йўқ. Биз ўзимизга келишимиз ва жамоавий ўйини қайта қуришимиз зарур!

Лео Месси

Мени мураббий ва футболчиларнинг клубдаги тақдирини ҳал қилади деб ўйлаганлар адашади. Баъзан менинг фикрим билан қизиқишади баъзан эса йўқ. Ҳар доим ҳал қилувчи қарорни клуб мутасаддилари қабул қилиб келишган ва шундай бўлиб қолади. Валверде яхши мураббий, бироқ бизга ҳаммасини ўзгартириб юбора оладиган кучли мутахассис сув ва ҳаводек зарур!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:02, 28.05.2019.
Ўқилди: 9684 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик