"Gazzetta dello Sport"нинг ёзишича, яқин орада "Интер" бош мураббийига айланиши кутилаётган Антонио Конте жамоани тозалаш ишларини бошлаб юборган.
Манбага кўра, италиялик мутахассис "Интер"нинг асосий ҳужумчиси Мауро Икардини жамоада кўришни истамаяпти. Аргентиналик ҳужумчи Контенинг тактик схемасига мос тушмас экан. Шу боис мураббий "Интер" раҳбариятидан Икардини сотишни сўраган.
«Интер» Икардини 80 млн еврога сотиши мумкин, ҳужумчига «Ювентус» ва «Атлетико» даъвогар.