Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Трансфер ойнасидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -1

Трансфер ойнаси очилишига ҳам оз вақт қолмоқда. Ҳозирда, футболчиларнинг бошқа клуб сафига ўтиши борасидаги миш-мишлар кўпайгандан кўпаймоқда. Бугун эътиборингизга ишончли манбааларга суянган ҳолда трансфер ойнасидаги энг сўнгги янгликларини тақдим этамиз.

Кейлор Навасга Касильяснинг ўрнини эгаллайди

«Спорт МдеитеС» нашрининг хабар беришича, «Порту» клуби Икернинг ўрнига айнан Навасни жамоага таклиф қилиш ниятида. «Реал Мадрид» билан кўплаб совринларни қўлга киритган камтарин дарвозабоннинг маҳоратига ҳеч кимда шубҳа бўлиши мумкин эмас. Агарда Флоринтина Перез Куртуани жамоага олиб келмаганида балки Кейлор «Реал Мадрид»да ўз фаолиятини якунлаган бўлар эди, бироқ носоғлом рақобатдан бош тортган дарвозабон ёзда клубдан кетишини эълон қилиб улгурди.

Лерой Сане «қироллик клуби» эътиборида турибди!

Германиялик футболчининг агентлари «Реал Мадрид» клубига «Санени таклиф қилишди», -  деб хабар бермоқда «Frans Football» нашри. Футболчининг агенти Азарнинг трансферидан кўра Леройнинг харид қилиниши клуб учун кўпроқ манфаат келтириши тўғрисида суҳбатлашишган. Ҳозирча «Реал Мадрид» бу кичик музокарага реакция билдирганича  йўқ. Шундай бўлсада, агарда футболчининг агентлари  трансфер амалга ошадиган бўлса, унинг қиймати 160 миллион атрофида бўлишини таҳмин қилишмоқда.

Льорис «ПСЖ» шортлистининг биринчи поғонасида

Дарҳақиқат, «ПСЖ» ўз таркибини ёзда кучайтириб олиш устида тинмай ишламоқда. Уларинг асосий трансфер мақсади Уго Лйёрис бўлиб турибди деб ҳабар бермоқда «А C» нашри муҳбирлари. «Тоттенҳем» дарвозабони бир неча йиллардан бери ўта юқори формани ушлаб туришни уддасидан чиқиб келмоқда. Льорис сўнгги интервьюларида Британийдаги саргузаштлари ўз якунига етиб бораётганини ва сўнгги мавсумларини Францияда ўтказиш учун клуб уни сотиб юборишидан умидвор эканлигини эълон қилган эди. «Тоттенҳем» футболчига бўлган ҳурмати юзасидан уни ушлаб қолишга урунмаслиги мумкин. Франциялик посбоннинг трансфер қиймати 30 миллион атрофида бўлсада, клуб уни қўлга киритишни истаганлар учун 50 миллиондан кам ҳақ сўрамаслигини эълон қилди.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 18:36, 31.05.2019.
Ўқилди: 25432 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.