Бугунги куннинг энг сўнгги ва энг муҳим маълумотлари билан таништиришда давом этамиз
Эриксен маш-машаси
Даниялик футболчининг трансфери борасидаги миш-мишлар кўпайганидан кўпайиб бормоқда. Бугун «Marca» нашри айнан шу мавзуга оид янгиликларни эълон қилди. Унда айтилишича, томонлар трансфер суммасини келиша олишмаяпти. «Реал Мадрид» 28 ёшлик футболчи учун 70 миллиондан ортиқ пул беришни исмаяпти. Ўз навбатида «Тоттенҳем» босслари ҳам Эриксенни 100 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас!
Гвардиола Валверде учун ҳурсанд
Бизнинг дўстлигимизни ҳисобга олмасдан шуни айтишим мумкинки, унинг клубда қолгани яхши бўлди. Тўғри, у ЕЧЛ ва кубок учрашувларида омадсизликка учради, бироқ бундай воқеалар ҳаммамиз билан бўлиб туради! Шуни унутмаслик керакки, у бошқараётган жамоа 2 мавсумдан бери Испания чемпионлигини ҳеч кимга бермай келмоқда! «Барселона» унинг услубидан фойдаланишда давом этса, бу ўз мевасини бермай қолмайди!
«Бенфика»нинг нишони ўзгарди!
Хабарингиз бор, Португалиянинг «Бенфика» клуби «Барселона»нинг иккинчи дарвозабонини ҳарид қилиш нийятида эди. Афсуски, бу трансфер амалга ошмайдиган бўлди. Сабаби, «Барселона» дарвозабони учун 60 миллион евро талаб қилган. Асосан футболчиларини топ клубларга сотиб даромад оладиган Португалия клублари учун дарвозабони 60 миллионга харид қилишнинг иложи йўқ эканлиги кундек равшан.
«Бенфика» раҳбарлари номдор дарвозабонни ҳарид қилиш мақсадидан қайтишмади ва ўз нишонларини Кейлор Навасга ўзгартиришди. Навас учун улардан ташқари «Рома», «Порту» сингари клублар жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Юрген Клопп учун совға
«Ливерпул» раҳбарлари мураббийнинг ЕЧЛдаги ғалабасидан сўнг унга ўз миннатдорчилигини билдириш мақадида янги шартнома таклиф қилади деб хабар бермоқда «The Guardian» нашри. Унда ёзилишича, Клоппнинг маоши кўтарилади ва дунёнинг энг катта маош олувчи мураббийсига айланади. Бундан ташқари кўплаб бонус пуллари белгиланилади ва Клопп АПЛ ва бошқа турнирларда ғалаба қозона олса, унинг маоши автоматик равишда кўтарилиб боради. Шартноманинг қолган бандлари ҳозирча ошкор қилинганича йўқ. Эслатиб ўтамиз, Юрген Клоппнинг клуб билан тузган шартномаси 2022-йилнинг ёзига қадар белгиланган!