Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Туркия суперкубоги Тошкентда ўтказиладими?

Баҳо:
+ | -

Фейсбукнинг Maslahat.uz гуруҳида Дилшод Ҳаитметов қизиқ воқеа ҳақида ҳикоя қилган.

Бугун Истанбулдаги "Жавоҳир" савдо супермаркетида қизиқ бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Яқинларимга эсдалик совғаларини ола туриб, "Бешиктош" "фирменный" магазинига кирдим ва калитга тақиладиган "брелок"лардан сотиб олдим. Сотувчи қиз брелокларни "Бешиктош" расми туширилган целофан пакетга жойлаштирди. Сўнгра "Галатасарой" "фирменный" магазинига кирдим. У ерда ҳам "Галатасарой" жамоасининг брелокларидан ҳарид қилдим. Сотувчи бола брелокларни "Галатасарой" расми туширилган целофан пакетга солмоқчи эди, мен унга:

— Керак эмас пакет, — дедим ва брелокларни олиб, Бешиктош пакетига жойлаштирмоқчи бўлгандим... Бояги сотувчи боланинг жаҳли чиқиб, менга ўқрайиб:

— Ол бу ёққа брелокларни, "Бешиктош" пакетига аралаштирма уларни. Агар меҳмон бўлмаганингда адабингни берардим, — деса бўладими?

Унинг бу дўқ уришидан тушундимки, сотувчи бола "Галатасарой"нинг ашаддий мухлиси, яъни "фанат"и экан. Мен эса билмай унинг ҳамиятига тегибман.

Хуллас ҳаммаси яхши якунланди. Баҳонада танишиб ҳам олдик. Сотувчи бола "Галатасарой" пакетига брелокларни сола туриб, "Эшитишимча, Туркия суперкубоги Тошкентда ўтказилармиш, шу ростми?", деб сўради. Мен ҳозирги пайтда шу масала устида Ўзбекистон ва Туркия футбол ассоциациялари ишлашаётганини айтдим.

— Агар шундай бўлса, ман албатта Тошкентга бораман, деди сотувчи.
— Албатта келинг, биргалашиб кўрамиз, - дея магазинни тарк этдим...

Маълумот ўрнида. 2019 йилги Туркия суперкубоги баҳси "Галатасарой" ва "Акхисар Беледиеспор" жамоалари ўртасида кечади. "Галатасарой" 2018/2019 йилги мавсумда ҳам чемпионликни, ҳам мамлакат кубогини қўлга киритди. "Акхисар Беледиеспор" эса Туркия кубоги финалигача етиб келди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:21, 07.06.2019.
Ўқилди: 6945 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3743]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2855]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1994]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1868]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1843]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1593]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1553]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1484]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1473]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.