Кириш Регистрация

Исроил Мадримовдан яна бир супер ғалаба

Баҳо:
+1 | -

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Исроил Мадримов бугун ўзининг учинчи жангини ўтказди. АҚШдаги машҳур “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида ташкил этилган бокс оқшомида ҳамюртимизга мексикалик Норберто Гонсалес рақиблик қилди.

10 раундга мўлжалланган жанг охиригача етиб бормади. Бунга эса боксчимизнинг кучли ва аниқ зарбалари сабаб. Жангнинг 6-раунди ўтиб бораётган пайт Мадримов ўзининг ажойиб сериялари билан рақибини карахт вазиятга солди ва рефери жангни тўхтатди. Бу Исроил учун учинчи жанг эди ва у мазкур жангларнинг барчасини муддатидан аввал ғалаба билан якунламоқда.

Ҳамюртимизнинг келгуси фаолиятида ҳам мана шундай ёрқин ғалабалар тилаб қоламиз.

Манба: Olympic
Киритилди: 08:37, 09.06.2019.
Ўқилди: 3959 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.