Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Неймар ва Месси ортасида кичик низо пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

«Cопа Америка» мусобақаси бошланишига ҳам оз фурсат қолди. Бутун дунёнинг эътибор марказида бўлувчи ушбу турнирга кўпчиликда қизиқиш катта. Бу мусобақада фоворит саналадиган азалий рақиблар Бразилия ва Аргентина терма жамоалари аллақачон ОАВ орқали курашни бошлаб юборишди. Аввалига Неймар ўз интервьюси билан Месси ҳақида фикр билдирган бўлса, кўп ўтмай Лео собиқ жамоадошига жавоб қайтарди. Ушбу интервьюларни эътиборингизга ҳавола этамиз

Неймар

Сўнгги пайтларда мени омадсизликлар қувиб юрганга ўхшайди. Кариерамда ҳам, шахсий ҳаётимда ҳам муаммоларга ўралашиб қолдим. Меҳмонхонадаги қиз воқеаси қандай якун топганидан хабарингиз бор. Мен оқландим ва ҳақиқат юзага чиқди. Бу мавзуга бошқа қайтишни истамайман. Яна шуни таъкидлаб ўтишим жоизки, ўз жароҳатимни жиддий деб ҳисобламайман. Сабаби, шифокорларим мен билан тинимсиз ишлашмоқда.  Умид қиламанки  1-учрашувга қадар ҳамма муоммоларни енгиб майдонга тушаман. Агарда  жароҳатимни тўлиқ енгишнинг иложи бўлмаса, ҳал қилувчи учрашувларда жамоамга ёрдам бераман. Бу мусобақани ўтказиб юбориш нийятим йўқ. Мен Бразилияни бу турнирдаги яққол фоворит деб биламан ва чемпионлик учун охиригача кураш олиб борамиз.  
Аргентина терма жамоа сифатида биздан анча орқада. Тўғри, улар сафида Месси бор ва уни ҳурмат қиламан, лекин битта Мессининг ўзи бутун жамоани ҳар доим ҳам тортиб юра олмайди. Аргентинада жанговор таркиб бўлсада, улар кўпинча  муҳим учрашувларда ўзларини кўрсата олишмайди. Агарда бу икки терма жамоанинг мусобақа давомида йўллари кесишадиган бўлса, Бразилия ғолиб бўлишига аминман. Тўғриси, бу мусобақа учун ҳам руҳан, ҳам  жисмонан катта тайёргарлик кўрдик ва чемпион бўлиш мақсадидагина майдонга тушамиз.

Бу интервьюдан сўнг  Аргентиналик мухлислар ва футболчиларнинг  Неймарга бўлган «ҳурмат»лари янада ошган бўлса, ажаб эмас! Аргентинанинг ўртоқлик учрашувидан сўнг ўтказган матбуот анжуманида айни шу интервью ҳақида Мессига савол берилди. Лео эса ҳурмат доирасидан чиқмаган  ҳолда Неймарнинг интервьюсига жавоб қайтарди

Месси

Биз илк ўртоқлик учрашувини ўтказдик ва йирик ҳисобда ғалаба қозонишни уддаладик. Ҳозир биз учун энг муҳими шу. Бу ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Сабаби, катта мусобақа олдидан футболчиларда ўз кучига ишонч ҳосил бўлиши сув ва ҳаводек зарур. Биз катта мусобақада иштирок этишга тайёрмиз. Натижани аввалдан қайд этиш кўпинча яхши ҳолатларга олиб келмасада, биз энг яхшисига умид қиляпмиз.
Неймарнинг сўзларида жон бордек. Унинг интервью беришга ҳаққи бор ва бу бизга заррача таъсир ўтказмайди. Сабаби, мен ўз жамоамни фоворит деб ҳисобламайман ва бошқалар ҳам шундай ўйлашини истайман. Нега дейсизми? Гап шундаки атрофдаги инсонлар сизни фоворит деб ҳисобласа, бу жамоага катта босим юклайди. Катта мусобақаларда бундай босим футболчига фақат ва фақат зиён келтириши ҳаммага аён. Ўзи бизга бўлаётган босимнинг ўзи ҳам етарлича ва бизга бундан ортиқчаси керак эмас. Неймарнинг Бразилия терма жамоаси ҳақида айтилган сўзларига қисман қўшиламан.

Аслида қитъа чемпионатида Бразилия ва Аргентина доимо фоворит саналиб келинган. Бу шундай давом этаётганидан ҳурсандман. Ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, Бразилия чемпионлик учун асосий даъвогар ва бизга ортиқча босим керак эмас.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 16:25, 12.06.2019.
Ўқилди: 18975 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.