Бугун, 24 июнь куни “Локомотив” стадионининг мажлислар залида клубнинг янги мураббийи Самвел Бабаян иштирокида ОАВ учун Матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида журналистлар Самвел Бабаянга сизнинг танкангиз ким дея савол беришди. Бабаян ушбу саволга қуйидагича жавоб берди.
“Мени танийдиганлар жуда яхши билади, мени ҳеч ким футболдан четлата олмайди. 7 ёш пайтимдан футбол ичидаман. Футбол учун қўлимдан келганича кўплаб ишларни амалга оширганман. Менда танка ёки бошқа кимлар йўқ. Жонимни фақат Худо олади”, дея кескиг жавоб берди Бабаян.
“Локомотив” Ўзбекистон Суперлигасининг 12-турида Самарқанднинг “Динамо” клубига имкониятни бой бериб қўйганидан кейин Фёдоровга чиқиш эшиклари кўрсатилди.Хабарингиз бор, Бабаян истеъфога чиқарилган мураббий Андрей Фёдоров ўрнига келди.
Самвел Бабаян “Локомотив” клубига бош мураббий этиб тайинлангани, унинг қўл остида Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ва Игор Сергеевнинг термада алмаштириб бўлмасфутболчи бўлгани ҳақида гапирди.
“Аввало мени бош мураббий этиб тайинлагани учун “Локомотив” раҳбариятидан миннатдорман. “Локо” кейинги уч йилда Ўзбекистондаги энг кучли жамоа эканлигини исботлади. Клубда кучли футболчилар тўпланган. Мен улар билан бир оилага айланган ҳолда яхши натижаларга эришишга ишонаман.Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқишида омад етишмади деб ўйлайман. Жанубий Корея билан сафар ўйинида ҳеч бўлмаганда дурранг натижага эришиш керак эди ва шундагина биз мундиалга борган бўлардик.
Кўплар Игорь Сергеевнинг термага муносиб эмаслигини айтганди. Биласизми, у ўз дебютини бошқа мураббий қўл остида нишонлаган. Игорь Сергеев ўша пайт клубда жуда яхши ўйнаётган эди. Жанубий Кореяга Марат Бикмаев гол урганда Игорь голли вазиятни яратган эди, бун ҳозир ҳеч ким эсламайди, тўғрими” деб хитоб қилди Бабаян.
Шу ўринда Самвел Бабаян Латвиянинг “Спартак” клубида ишлаб кета олмаганида уни футболдан четлатганлар (Умид Аҳмаджонов – таҳририят) нинг айби борлигини айтиб ўтди.
“Латвиянинг “Спартак” клубида бош мураббий бўлиб ишлаётганимда нима бўлганини биласизми? УЕФА ҳар доим европалик мураббийларни ҳимоя қилади ва бошқа қитъа мураббийларидан уларни устун кўради.
Латвияда ишлаб кетолмаганимга ЎФА томонидан дисквалификация қилинганим сабаб бўлди. Чунки у ерда бошқа жойдан дисквалификация қилиниб келган мураббийнинг ишлашини хоҳлашмайди. Мен ишлаб турганимда “Спартак”ни ЕЧЛга олиб чиқишим мумкин эди. Аммо, ҳаммаси ортда қолди.
Мени дисквалификация қилганлар ҳозир ишдан кетди, улар ҳақида нимадир демоқчи эмасман. Характерим у ҳақида нимадир дейишимга йўл қўйиб бермайди. Энди бу воқеаларни қайта эслашни хоҳламайман. Бу тарихбўлиб қолди.
15 кундан сўнг дисквалификациямни бекор қилишган фақат мендан буни эълон қилмасликни сўрашганди. Тўғри бу баъзи ОАВнинг рейтингини кўтариши мумкин. “Бунёдкор” клубининг мен учун юборган хати ҳақида балки у хат бўлгандир, балки шунчаки расмиятчилик учун бўлгандир. Бу воқеада футбол йўқ. Қайтараман дисквалификация тўғрисидаги тарихга қайтишни истамайман.
Ҳар бир сўзимизга яратган олий ҳакам. 2018 йил январь ойида ёрдамчим билан Москванинг “Спартак” клубига бориб тажриба оширдик. Кейин ёзда ЦСКАда тажрибамни оширдим. УЕФА таклифи билан Таллинда бўлган “Реал” – “Атлетико” ўртасидаги ўйинда иштирок этдим. Футбол борасида диссертация ёзишни истагандим. Бизда мураббийларни, футболчиларни, ҳакамларни ўқитадиган мактаблар бор. Аммо футбол менежерларини тарбиялайдиган жойлар йўқ”, дея сўзларини якунлади. Самвел Бабаян.
Маълумот ўрнида, Умид Аҳмаджонов ЎФА раҳбарлигида ишлаб юрган даврда Самвел Бабаян футболдан умрбод четлатилган эди.