Кириш Регистрация

Неймар кетиши борасидаги саволларга ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

Франция ОАВ томонидан тинимсиз йўланаётган саволлардан чарчаган Неймар « LE quipe» нашрига кичик интервью беришга қарор қилди. Ушбу интервьюни бугун эътиборингизга тақдим қилишга қарор қилдик.

«ПСЖ»да ўтган 2 йилимни кариерамдаги энг ёрқини дея олмайман. Сабаби, 2 бор ЕЧЛнинг 1/8 босқичида юришимизни тўхтатдик. Ҳар икки ҳолатда ҳам биз рақибларимиздан  кучлироқ эдик. Афсуски, натижа биз кутмаган томонга бурилиб кетди. Мавсумнинг ҳал қилувчи учрашувларида майдонга туша олмаслик менга жуда ўғир ботди. Боз устига, сўнгги пайтларда жароҳатларим ҳам кўп безовта қилмоқда. Бир қарашда оғир туюлсада, бу ҳар қандай футболчи учун нормал ҳолат. Мен ҳужумда ўйнайман ва доим менга нисбатан қўпол ўйин кўрсатишга урунишади.

Ҳозирда ўртоқлик учрашувида олган жароҳатимни даволаш билан бандман. Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлгачгина янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юбораман. Ўйлашимча, янги мавсум ўтган икки мавсумга нисбатан қувончлироқ ўтади.

Тан оламан, «Барса»ни, дўстларимни соғиняпман. Буни беркитишни истамайман. Вақт топишим билан улар билан учрашишга урунаман. Йигитлар ҳам мени илиқ қабул қилишади. Айниқса, Месси ва Суарез билан дўстлигимиз ҳозирги кунга қадар яхши. Биз жонли бўлмасда, ҳар куни гаплашиб турамиз.

Мен «Барселона»га қайтмоқчиман. Бу ҳақида бундан аввал ҳам айтган эдим. Тўғриси, «Барселона»ни соғиндим ва «ПСЖ»га ўтиб катта хатога йўл қўйдим. Шундай бўлсада, Париждаги фаолиятим мобайнида кўплаб нарсаларни ўргандим ва бу ерда ўтган умримга сира ачинмайман, лекин «Барселона» клубида бу вақтим анчагина ёқимлироқ ўтган бўлар эди. Мени бу ерда тинимсиз айблашади. Мотивациянинг қолмаганлигида, ўйинларда сусткашликка йўл қўйишда, беэътиборликда…

Бундай айбловларнинг асосий сабаби дея жароҳатларни кўрсатган бўлар эдим. Акс ҳолда, футболга бўлган чанқоқлигимни намойиш этган бўлар эдим. Шахсий фикримча, Париж клубида чемпионлик учун хоҳиш пасайиб кетган.
Мен «Барселона»да тўп сурган чоғларимда жамоадошларим «Барселона» клубдан каттароқ нарса деб ўргатишган эди. Бу сўзларнинг маъносига ундан кетибгина тушундим. «ПСЖ»даги жамоадошларим иқтидорли ва ҳаракатчан йигитлар, бироқ бу футболчилар «Барселона»даги атмосферани яратишга қодир эмас.

«ПСЖ» бу янги лойиҳа ҳолос. Бу лойиҳада ҳамма ўзини ёрқинроқ кўрсатишга урунади ва кўрпани ўзига тортаверади. Шу йўсинда супер юлдуз мақомига чиқишни исташади. Бу эса ўз навбатида Испания ва Англия клублари томонидан қизиқишнинг ортишига сабаб бўлади. Бу кетишда «ПСЖ» футболчиларнинг катта клубларга ўтиши учун энг сўнгги бекатга айланиб қолади деб қўрқаман. Бу жамоа ҳеч қачон чемпоинлик учун кураш олиб бора олмайди. Сабабини юқоридаги сўзларимдан тушуниб олдингиз, деган умиддаман.
Мен шу сўзларни Носир Ал-Ҳалайфига ҳам айтдим. У сўзларимни нотўғри тушунди ва узоқ йиллик илиқ муносабатларга путур етди.
Мен «ПСЖ»да қоламанми? Бу саволнинг жавоби аниқ, йўқ! Агарда бошқа клубга ўтадиган бўлсам, бу «Барселона» бўлишини жуда истайман. Шундай бўлсада, буёғини вақт кўрсатади. Ҳозирча бор эътиборимни ўз спорт формамни тиклаб олишга қаратаман.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 08:36, 26.06.2019.
Ўқилди: 18072 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.